Давлат экотехинспекция ҳавонинг ифлосланиши сабабли шахсий хаммомларни ёпади

708

Давлат экология ва техника инспекцияси зарарли моддаларни чиқариш меъёри сақланиб ёки сақланмаётганини текшириш мақсадида Бишкек участкаларида ёки ҳаммомларни текшира бошлади. Агар зарарли моддаларнинг чиқиш миқдори юқори бўлса уларнинг эгаларига 30 минг сомгача жарима солинади ёки ҳаммомлар ёпилади.

Экология хавфсизлиги бўйича бош инспектор Камил Султанмуратов «Клооп» мухбирига билдиришича, муассаса Бишкекдаги хусусий ҳаммомларни текшира бошлаган.

Унинг айтишича, иш олиб бориш учун йирик ҳаммомларнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича агентлигининг рухсати бўлиши зарур. Султанмуратов бундай ҳаммомларни тозаловчи фильтрлар бўлиши кераклигини ва уларнинг эгалари экологияни булғагани  учун бадал  тўлаб туриши зарурлигини айтди.

«Агар текширув вақтида инспекторлар йирик ҳаммомлар эгаларида рухсат ҳужжатлари йўқлигини аниқлашса, унда уларга 30 минг сом миқдорида жарима солинади», — деди Султанмуратов.

Унинг айтишича, жарима солингандан кейин ҳаммомларнинг эгалари уч ой ичида қонунбузарликларни бартараф қилиши керак. Агар кейинги текширувларда инспекторлар қайтадан қоида бузарликларни аниқласа, унда ҳаммомлар ёпилади.

Агар қонунбузарликлар майда ҳаммомларда аниқланадиган бўлса, унда уларнинг эгаларига 1000 сомдан 1500 сомгача жарима солинади.

Давлат экотехинспекциясининг маълумотига кўра, йирик ҳаммомларнинг эгалари замонавий тозалаш фильтрларини  ўрнатишлари шарт, майда ҳаммомларнинг эгалари эса ўт ёқишда пластик идишларни, резина ва цехларнинг қолдиқларидан фойдаланмаслиги керак.

Аввалроқ патрул милициясининг ходимлари зарарли моддаларнинг чиқиш меъёри юқори бўлганлиги сабабли ҳайдовчиларга жарима сола бошлаган.