Соғлиқни сақлаш министрлиги беморлар учун тиббий карталарни киритади. Бундай карта ёрдами билан бемор касаллик тарихини кўрсатиб, уйдан чиқмасдан дорихонадан дори-дармонларни буюртма қилиб, врач қабулига ёзила олади.
Соғлиқни сақлаш министрлиги билан давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) қошидаги «Инфоком» ишхонаси 16-январда электрон тиббий карта киритишни муҳокама қилишди.
Бу картада эгасининг имзоси, тўлов ва тиббий иловалар бор.
«Бундай ID-картдан фойдаланиш беморлар учун электрон хизмат кўрсатишларни киритиш билан тиббий ёрдам олиш қулай бўлади», — деб айтилади министрликнинг маълумотида.
Электрон хизмат кўрсатиш ишлари орқали фуқаролар ўзларининг касаллик тарихини кўриб, уйдан чиқмай дори-дармон сотиб олишга ва врач қабулига ёзилишга имкон олишади.
Соғлиқни сақлашнинг мутахассислиги Майрамбек Алимкулов «Клооп» мухбирига билдиришича, давлат органлари ҳозирда бундай карталарни киритиш бўйича қўшимча муҳокамаларни олиб боришмоқда.
Унинг айтишича, электрон карталарни биринчи марта синовдан ўтказиш 2018-йилнинг охирида ўтиши мумкин.
ДРХнинг матбуот котиби Мэлис Эржигитов «Клооп» журналистига электрон карталарни киритиш ҳозирча муҳокама қилинаётганини ва аниқ маълумот йўқлигини айтди.
«Бу ҳозирча келажакка режалаштирилмоқда. Ҳозирда ҳеч нима айтолмаймиз. Айни дамда бу муҳокамага қўйилган», — деди Эржигитов.