Милиция зарарли моддалар чиқиш меъёрининг ортиқчалиги учун ҳайдовчиларга жарима сола бошлади

734

Патрул милицияси ва Давлат  экотехника инспекцияси Бишкекда атмосферага зарарли моддалар чиқариш меъёрларини сақланмаганлиги учун машиналарни текшира бошлади. Қонун бузганларга 1000 сом жарима солинади.

Йўл ҳаракати хафвсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарманинг  (ЙҲХТББ) матбуот котиби Нурбек Токтосунов «Клооп»нинг мухбирига Бишкекда машиналарнинг тутунлари нормадан юқори бўлган ҳайдовчиларга жарима солина бошланганини тасдиқлади.

Давлат экотехинспекциянинг нозири Анарбек ўғли Медетбекнинг «Азаттык» радиосига билдиришича,  муҳандислар қоида бузганларни аниқлаш учун махсус тутун ўлчагичларни қўлланаётганлигини айтди.

«Иш ҳукуматнинг буйруғи бўйича Бишкекда бошланди. У бутун ўлкада давом этади. Атмосферага зарарли моддаларни чиқиш нормаси юқори бўлгани учун жарима миқдори 1000 сомни ташкил қилади», — деди у.

Премьер-министр Сапар Исаков 16-январда «атмосферага зарарли моддаларнинг  чиқишини озайтиришни» топширган. Ҳукумат Бишкекда ҳавонинг булғанишига  машиналардан чиққан тутунлар сабабчи деб ҳисоблайди.

Давлат экотехинспекциянинг маълумотига кўра, ҳавога чиққан зарарли моддаларнинг 75 фоизини машиналар чиқаради. Бишкек Иссиқлик электр маркази (ИЭМ) ҳавога зарарли моддаларни  14 фоизини чиқаради.

Исақов автомобилларни техник кўрикдан ўтказишни қайтариш масаласини ишлаб чиқишни топширган.

Декабрь ойининг охирида Гидрометеорология агентлиги сўнгги ойларда ҳавода Бишкекда зарарли моддаларни концентрацияси 2-3 марта юқори бўлгани аниқланганини маълум қилди.

Агентликда ҳавонинг ифлосланиши машиналарнинг кўплиги билан боғлиқ. Унинг маълумотига кўра, Бишкек 40-45 минг автомобилга эга,  аммо ҳозирда шаҳарда 500 мингдан ортиқ машина бор.