Суд фаолга «Фэйсбук»да депутатдан кечирим сўраш мажбуриятини юклади

733

Олий суд фаол Мавлян Аскарбековни КСДПнинг депутати Дастан Бекешевнинг олдида кечириб сўраб, фейсбукда ўзининг постини инкор қилишни топширди. Бу вақтгача Аскарбеков Бекешевни у кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятида «ҳуқуқий тартибсизлик келтириб чиқармоқда» деб айблаган.

Олий суд Бекешевнинг сўзлари бўйича 17-январда ўз ҳукмини чиқарди. Бироқ Аскарбеков ўзи жараёнда бўлмаганини ва суд қарорини олмаганини айтмоқда.

Бекешев «Клооп» журналистига билдиришича, суд қарори Аскарбековни ўзининг олдида фэйсбукда кечирим сўраш  мажбуриятини юклайди ва шу билан бирга бу пост «дўстлари учун» эмас барчага очиқ бўлиши керак.

«Олий суд адолатли қарор чиқарди. Мен ундан [Аскарбековдан] пул сўрамадим, фақатгина очиқ кечирим сўрадим. У буни қилмади. Энди олий инстанциянинг қарори бўйича Аскарбеков очиқ кечирим сўрашга мажбур», — деб маълум қилди депутат.

Аскарбековнинг ўзи «Клооп» мухбирига маълум қилишича, у суд қарорини бажариб, Бекешевнинг олдида фэйсбукда кечирим сўраган, бироқ ҳақиқатда у ўз дўстлари учун постни ёпганини тан олди.

Фаол олий судга депутат томонидан «босим» кўрсатилган деб ҳисоблайди.

«Бу беъманилик. Олий суд бундай қарор чиқармаган. У биринчи ва иккинчи инстанцияларда ариза берувчининг ҳуқуқлари бузилмаганинигина текшира олади, бундай бузилишлар бўлмаган», — деди Аскарбеков.

Депутат ва  фаол ўртасидаги суд

Дастан Бекешев Мавлян Аскарбековни 2017-йили баҳорда судга берган.

Депутат фаолнинг фэйсбукдаги постини камситиш деб ҳисоблаган. Аскарбеков Бекешевни кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятида «Ўзининг қариндошлари билан аралашиб, қўрқитиб, камситиб ва ҳуқуқий тартибсизлик яратишмоқда» деб ёзган.

Бишкекнинг Октябрь район суди Аскарбековни 2017-йилнинг 5-январида Бекешевнинг ор-номуси ва ҳурматини камситиш бўйича айбдор деб топган.

Суд Аскарбеков фейсбукда раддия ёзиб, 700 сом жарима тўкиши керак деб қарор чиқарган.