Қозоғистон ўз ҳудудида темир йўл орқали Қирғизистоннинг Россияга транзит ташувларини камайтирувчи тариф кирита бошлади. Тариф икки ҳиссадан кўпроқ камайтирилиб, вагонига 1820 долларни ташкил қилади.
«Қозоғистон темир йўли» давлат компанияси Қирғизистондан Россияга транзит ташувлар учун камайтирилган тариф киритди.
«Қозоғистон темир йўли» давлат компаниясининг президенти Оралхан Кулаков билдиришича, Қирғизистондан таранзит ташувларга янги тариф муддатидан аввал киритилмоқда.
Унинг айтишича, нарҳни арзонлатиш августнинг ўртасида киритилиши керак эди, бироқ қозоқ ҳукумати янги тарифларни 10-январдан бошлаб киритишга қарор қилган.
Кулаков энди Луговая (Қирғизистон) бекатидан Илецк (Россия) бекатигача музхонали вагон билан ташишлар учун қирғизистонлик тадбиркорлар 1820 доллар тўлашини айтган. Аввалроқ бу йўналиш бўйича тариф 5155 долларни ташкил қилган.
Кулаковнинг айтишича, тарифни арзонлаштириш сабабли келтирилган 42 мрд тенге миқдоридаги йўқотиш ташишларнинг сони ортиши билан тикланади.
Бироқ Қозоғистон давлат чегарадаги ўтказилаётган маҳсулотларга ветеринар назоратни сақлаб қолади, сабаби қозоқ томоннинг декабрь ойининг охиридаги инспекцияси натижаси бўйича Қирғизистонга бир қанча огоҳлантиришлари бор.
Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, транзит ташувларга бўлган янги тариф ўлкалар ўртасидаги савдо алоқасининг ҳаражатларини камайтиради.
«Қозоғистон ҳукуматининг қарори товарларнинг, хизматларнинг, капитал, ишчи гуруҳларнинг ЕОИИнинг барча ҳудудида эркин олиб боришини таъминлайдиган тўсқинликсиз иқтисодий ҳудудни таъминлашга ҳам бир қадам бўлиб қолди», — деб билдирди ЕИК коллегиясининг аъзоси Карине Минасян.