КСДПнинг қурултойи февраль охирига кўчирилди (аниқ муддати номаълум)

652

Ҳукуматнинг социал-демокаратлар партиясининг умумий республика қурултойи иккинчи марта жилдирилди. У февралнинг охирида бўлиши кутилмоқда. Қурултойда Алмазбек Атамбаевнинг номзодлиги партия лидери қатори қабул қилинади.

КСДП сиёсий кенгашининг аъзоси ва парламент депутати Марат Аманкулов «24.kg» нашрига билдиришича, КСДПнинг умумий республика съезди февралнинг охирига кўчирилди. Унинг айтишича, қурултойнинг аниқ муддати ҳозирча номаълум.

«Сиёсий кенгаш ҳозирча учрашмади. Айни дамда тадбирга тайёргарлик кўриш ишлари бормоқда ва менинг шахсий фикрим бўйича съезд февралнинг охирида ўтиши мумкин», — деди у.

Аманкулов қурултойда биргина масала муҳокама қилинишини айтди — ўлканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев КСДП раислигига кўрсатилади ва бу бўйича сайлов бўлади.

Сиёсий иттифоқнинг умумий республика съезди номаълум сабаблар туфайли иккинчи марта жилдирилмоқда.

Аввал қурултойни декабрнинг охирида ўтказиш режалаштирилганди, бироқ президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов қурултой январь ойига жилдирилганини маълум қилган.

Шунингдек у партиядошларининг ичида КСДПнинг раҳбарлик хизматига Атамбаевдан бошқа номзод йўқлигини маълум қилган.

«КСДПда бошқа номзод йўқ. Номзодларнинг сони чекланмайди, бироқ партиядошларининг фикри бир — у Алмазбек Атамбаев. Бошқа фикр йўқ», — деб айтган Ниязов.

Алмазбек Атамбаев ўзининг 2017-йилнинг 20-ноябрида ўтган сўнги матбуот йиғинида КСДП лидери қатори парламентга келиш тайёргарлиги бўйича билдирган.

«Парламент сайловига мен КСДПни тайёрлайман. Балки ўзим ҳам биринчи рақам билан бориб қоларман», — деб билдирган у.

Атамбаев КСДПни 1994-йилдан бошлаб рўйхатга олингандан бери етаклаб келади. Бироқ 2011-йили президент бўлгандан кейин сиёсий иттифоқнинг раислиги хизматидан кетган.

Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги вақтида партиянинг лидерлик хизматида ҳеч ким ишламаган. Ҳукумат партиясининг депутатлари 120 халқ вакилини ташкил қилган Жогорку Кенешда 38 ўринни эгаллашади.