Милиция қизни елкасидан оишириб ерга улоқтирган болани топди. Уни рўйхатга олишди

761

Милиция видеода қизни кўтариб, елкасидан ошириб ерга ташлаб юборгани кўринган болани топди. Воқеа Талас шаҳрида бўлган, боланинг ёши 17да, қиз эса 15да бўлган. Ёш йигит милицияга рўйхатга олинди.

ИИМнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, милиция қизни ерга улоқтириб, ташлаб юборган болани топди. Воқеа Таласдаги Чингиз Айтматов аллеясида бўлган.

Видео қаҳрамонларини вояга етмаганлар билан иш олиб борувчи инспекторлар топишган. Вояга етмаган ўсмирлар шаҳарнинг билим бериш масканларининг бирида ўқишади, бироқ аниқроғи қайси таълим даргоҳи эканлиги очиқланмаган.

«Бу бола Талас яшовчиси экан, вояга етмаган бола уч ойдан кейин 18 ёшга чиқади. У ташлаб юборган қиз 2002-йили туғилган», — деб айтилади муассасанинг маълумотида.

Бўлаётган воқеанинг барчасини уларнинг гуруҳдошлари тасвирга олган. Қиз жабрланган эмас ва даъвоси йўқлигини айтган.

Бироқ шунга қарамай, инспекторлар ўсмирларнинг ва тасвирга олган тасвирчининг ота-оналарини тушунтириш ишларини олиб боришга чақирди.

Қизни ерга ташлаб юборган бола вояга етмаганлар бўйича инспекцияга рўйхатга олинди.

Милиция воқеани видео «omks_video» саҳифасининг инстаграмига эълон қилингандан сўнг текшира бошлаган. Видео 9-январда жойлаштирилиб, 215 минг марта кўрилган.