Қирғизистон сайлов тизимини қўллаш учун 2,5 млн евро грант олди

901

Молия министрлиги Европа иттифоқидан сайлов тизимини ислоҳ қилиш учун 2,5 млн евро миқдорида грант олди.  Бу маблағлар «очиқ ва адолатли сайлов ўтказиш»га йўналтирилган.

Молия вазирлигининг маълумотига кўра, сайлов тизимига «фуқароларнинг ишончини тиклаш» учун маблағ ажратилади.

Европа иттифоқининг дастурига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг  (МСК) фаолияти  сайлов жараёнини барча босқичларида кузатувчилар назорати остида ўтказилиши керак.

Шунингдек, пуллар Давлат рўйхатга олиш хизмати қўлланаётган тизим маълумотларини ҳимоя қилиш стандартларига тўғри келиши учун ҳам сарфланади.

2016-йили Европа иттифоқи Қирғизистонга 232 млн сом (тахминан 2,8 млн евро) миқдорида грант ажратди ва буни  Марказий сайлов комиссияси электрон сайлов қутиларини сотиб олишга сарфлаган.

Бундан ташқари, МСК 2016-йилда сайлов тизимини ислоҳ қилиш учун халқаро ташкилотлардан 13 млн евро грант олган.

Электрон сайлов қутилари 2016-йилнинг декабр ойида  Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича  ўтказилган қурултойда, шунингдек, 2017-йилнинг 15 октябрида ўтган президент сайловларида ишлатилган.

Сайловда ҳукумат номзоди бўлган Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва халкаро кузатувчилар сайловлар давомида маъмурий ресурслардан фойдаланилганини айтган.

Таржима: Даврон Насибхонов