ДРХ умумий фуқаролик биометрик паспортларини чиқара бошлайди

1036

Давлат рўйхатга олиш хизмати (чет ўлкаларда қўлланилувчи) умумий фуқаролик биометрик паспортларини чиқариш учун жиҳозларни сотиб олди. Фуқаролар янги паспортларни шу йили ола бошлайди.

ДРХнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, янги умумий фуқаролик паспортнинг баҳоси давлатнинг  «Инфоком» ишхонасидан  янги бланклар хариди учун тендер ўтказгандан кейин маълум бўлади.

Матбуот хизматининг раҳбари айтишича, биометрик паспортлар фуқароларнинг чегарадан ўтишларини енгиллаштиради.

«Унда фуқаронинг шахсий маълумоти, жумладан бармоқ изи туширилган чип ўрнатилади», — деб билдиради матбуот хизмати.

Янги умумий фуқаролик биометрик паспорт лойиҳаси

Ҳозирча фуқаролар янги документни қачон олишлари аниқ эмас, бироқ муассасадагилар барча процедуралар шу йилнинг  охиригача битиши кераклигини айтишди.

Документларни чиқариш учун ускуналар БМТнинг Қирғизистондаги тараққиёт  дастури ва Япон ҳукуматининг кўмаги билан сотиб олинган. ДРХ нинг матбуот хизматидан бундай жиҳознинг баҳоси қанча туришини аниқ эмаслигини айтишди, чунки уни грант орқали сотиб олишган.

ДРХ жиҳоз соатига 300 та паспорт босиб чиқа олишини ва бу документ бериш тезлашини қўшимча қилди.

Таржима: Даврон Насибхонов