Ҳукумат раҳбари Сапар Исаков молия бозорини изга солиш ва назорат қилиш давлат хизматининг раҳбари Санжар Муканбетовни вице-премьер-министрлик лавозимига кўрсатди. У 2017-йилнинг декабри охирида миллий банкка раҳбарлик қила бошлаган Толкунбек Абдигуловнинг ўрнига келиши мумкин.
Парламент Муканбетовнинг вице-премьер-министрлик лавозимига номзодлигини 10 январда кўриб чиқади.
Унинг номзоди қўлланса, Муканбетов 2017-йилнинг декабр ойи охирида миллий банкка раҳбарлик қила бошлаган Толкунбек Абдигуловнинг ўрнини эгаллайди.
Муканбетов 2017-йилдан бери ҳукуматга қарашли молия бозорини изга солиш ва назорат қилиш давлат хизматининг раиси бўлган.
У ўз меҳнат фаолиятини 1996-йили давлат мулк жамғармасининг мутахассислигидан бошлаган.
Икки йилдан кейин у чет эл инвестициялари бўйича давлат агентлигида бош мутахассис бўлиб ишлай бошлаган.
2001-йили Муканбетов молия министрлигининг давлат инвестицияларини бошқариш бўйича дастур раҳбари лавозимида ишлаган.
Бир йилдан кейин у Инвестициявий сиёсат департаментининг директори бўлган, иқтисод министрлигига ишга ўтган.
2007-йили Муканбетовни иқтисод министрининг ўринбосари хизматига тайинлашган. Бу лавозимда уч йил ишлагандан сўнг, Муканбетов Депозитларни ҳимоя қилиш бўйича агентликнинг директорлар кенгаши аъзоси бўлган.
2012-йили уни қайтадан иқтисод министрининг ўринбосари хизматига қўйишган.
Муаллиф: Анна Капушенко