Исаков Бишкек ИЭМга ҳавони ифлослантиришни озайтиришни топширди

684

Премьер-министр Сапар Исаков «Миллий энергетика холдинг компанияси» бошқармасининг раиси Айбек Калиевга Бишкек шаҳрининг ИЭМнинг ҳавога кулни ва қаттиқ қисмларни ажратишини камайтиришни топширди.

Исаков «Миллий энергетика холдинг компанияси» бошқармаси раиси Айбек Калиев билан учрашувида билдиришича, сўнги вақтларда марказнинг яшовчилари Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши бўйича «адолатли танқизларни» айтишмоқда. Исаков экологик ҳолатни ўзгартириш учун чора кўриш керак деб ҳисоблайди.

Калиев Исаковга маълум қилишича, 2017-йилнинг августида тугатилган Бишкек ИЭМнинг модернизация қилиниши асосида тутун газларини тозаловчи икки янги блок қурилган. Унинг айтишича, бу тизим Бишкек ИЭМи ҳаво булғанишини қаттиқ қисмлардан 99%га тозаласа, олтингугуртдан 97%га яқин тозалайди.

«Тозалаш икки камерали ва беш тозаловчи майдони бор электрофильтр ёрдамида, шунингдек ўлка бўйича аналоги йўқ тутун газларини олтингугуртдан тозаловчи тизим ҳисобидан олиб борилади», — деди у.

Бироқ Калиев эски русумдаги буғ қозон агрегатлари учун ҳавони тозалаш бўйича тизимларни ишлаб чиқиш кераклигини қўшимча қилди.

«Миллий энергетика холдинг»дагиларнинг айтишича, ҳавонинг булғанишини асосий сабаби — хусусий секторлардаги оммавий кўмир ёқиш ҳисобланади.

Аввалроқ Гидрометеорология бўйича агентлик билдиришича, сўнги ойларда Бишкек ҳавосида зарарли моддаларнинг концентрацияси 2-3 марта юқори бўлганини аниқлаган.

Агентликда ҳавонинг булғанишини авто ашиналарнинг кўплиги билан боғлашган. Унинг маълумотига кўра, Бишкек 40-45 минг автомобилга мослаштирилган, бироқ ҳозирда шаҳарда 500 мингдан ортиқ машина бор.

Бундан ташқари, 2018-йили Бишкек мэрияси атмосферага зарарли моддалар чиқишини камайтириш мақсадида газ билан ишлаган автобусларни олади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева