Оталар бирга туққанда. Эр-хотинлар туғруқда биргаликда

1370

Туғруқ вақтида бўлажак она яқинларининг бирини ёнида бўлишини илтимос қилиши мумкин — кўп ҳолларда бу унинг турмуш ўртоғи бўлади. Биргаликда туғиш — бу модада эмас, бу оғир дақиқаларда севимли инсонига ёрдам кўрасатиш. Оилалар бу биргаликдаги тажрибани қандай қилиб бошдан ўтказишади?

Рустем ва Анна Ильясовалар: «Қаерда бўлсак ҳам бир-биримизни қўллаш»

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Рустем: 

Рафиқам иккимизни уч фарзандимиз бор. Биринчи туғруқда мен ишда бўлганим сабабли аёлим билан бирга бўлолмаганман. Менга туғруқ бошланганини ҳам айтишмаган, ота бўлганимни хабар қилишган. Аняга ноқулай бўлган — у район туғруқхонасида кўзи ёриб, бу ерда унга қупол муносабатда бўлишлари мумкин жди. Улар «Тентак, нимага қичқирасан?» деган нарсаларни айтишса керак. Иккинчи ва учинчи туғруқларга мен қатнашганман.

Мен қандай бу қарорга келдим? Ўзим бу ҳақда ўйламаганман, бироқ аёлим шунга мажбур қилган. У «Сен туғруқни ўзинг қабул қиласан ёки биз бирга борамиз» деб айтган. Асосийси танлов ҳам йўқ эди. Балки мен ўзгача ота бўлсак керак: мен суратчи бўлганим билан акушер-фельдшерликка ўқиганман.

Биринчи марта туғруқда мен 19 ёшимда амалиёт вақтида қатнашганман. У ёш қиз эди, биз у ерда қонни ҳам, бақир-чақирни ҳам кўриб кейин уни тикканмиз. Ўша куни умумий бизда олти аёл кўзи ёрган. Қонни кўриб ҳушини йўқотганлар ҳам бўлган, мен эса табиатан жуда токтоо бўлганим учун бундай бўлмадим.


Рафиқам «Сен туғруқни ўзинг қабул қиласан ёки биз туғиш учун бирга борамиз» деб айтган. Асосийси танловим ҳам йўқ эди.


Иккинчи туғруқ вақтида аёлимни туғруқ залига киритиб, мени киритишни исташмаган, бироқ мен аёлим билан бирга бўлишга эришганман. Қўлидан тутиб, уни қўлладим. Бироқ мен унга бақиришга мажбур бўлдим. Сабаби энг масъулиятли вақтда у ўзини йўқота бошланган.

«Ўзингни қўлга ол!» — деб бақирдим мен. У мени эшитиб, қайта тўлғоқ билан қиз туғиб берди. Унинг иккинчи туғруғи 15 дақиқа давом этиб, ўша вақтда мен у билан суҳбатни тўхтатган эмасман. Агар мен бўлмаганимда унга қўпол муносабатда бўлишларини тушунганман — бу одатдагидай Токмок районининг касалхонасида.

Мен туғруқ — бу одатдагидай жараён эканлигини тушунганман, бироқ турли оғир ҳолатдар юз беришини ҳам биламан. Шу сабабли у билан мутахассислар шуғулланишини истаганман. Ўзим ҳам аввалига уни сўнгра болани қандай чиқаётганини назорат қилганман. Бироқ барчаси яхши ўтди. Мен туғруқ жараёнига қатнашишни ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ деб ўйлайман. Мен ўша вақтда рафифам билан бирга бўлганимдан хурсандман.

Қизим туғилгандан сўнг уни аёлимни кўкрагига қўйишди — бу онадан қон кетишини тўзташига ёрдам беради деб ҳисобланади. Қарасам у қўлини сўрмоқда, кейин аёлимдан кўкрак тўсишини сўрадим. Қизим кўкрагига ёпишиб, эма бошлади. Ўша вақтда гўдакни кўриб бошқача бўласан.

Павел Большаковнинг «Клооп» үчүн фотосурати

Умуман гўдакни кўргандаги туйғулар жуда қизиқ. Бола янги туғилди, қарасанг жуда митти. Буни ўқиб билиш бошқа, бу ўзингни боланг эканлигини тўриб тушуниш — умуман бошқа.

Менимча, аёллар эркакларга қўрқинчли бўлади, оилавий ҳаётга салбий таъсир қилиши мумкин ва жинсий томондан бир нарса бузилиб кетади деган ўйда билмай туриб, муомала қилишади. Бироқ бу нормал кўриниш, сабаби туғруқдан кейин биринчи вақтда яқинлик бўлмай қолиши мумкин. Бироқ бизда бари яхши, мана учинчиси улғаймоқда — у туғилаётган вақтда ҳам бирга бўлганман.

Кенжа фарзандим туғруқ залида 10 дақиқа ичида бошқаларидан тез туғилди. Албатта, мен улардан хавотирландим, бироқ эс-ҳушимни йўқотадиган ҳолат бўлмаган. Шунчаки болалар оналарга шунча машаққат билан бирилишини тушундим.


Аёл кўз ёраётган вақтда айрим дўстлар ичимлик ичиб маст бўлиб, кейин дераза олдида ботир бўлиб, учинчи қаватга чиқишга тайёр бўлишади. Энди сен ботирлигинингни палатада кўрсатчи.


Бизда туғруқ вақтида бирга бўлиш — қанчалик аҳамиятли эканлигини тушунтирадиган бирор бир иш бошланиши керак деб ўйлайман. Албатта, мажбурлаб бўлмайди, шунчаки эркакларга аёллар учун бу жуда аҳамиятли эканлигини тушунтириш керак. Бу яқинлаштиради.

Эркакларнинг тушунчасида бола туғилишини ўзи — бу аёллар учун шахсий интим нарса ва аёллар бу билан ўзлари шуғулланиши керак. Бироқ бу нотўғри. Эркак киши бундай ҳолларда аёл ҳимоя қилинмаганини тушуниб, унинг боласини туғаётган вақтда аёли нимани бошидан ўтказаётганини кўриши керак. Ота қатори ёнида бўлиб, бу билан ҳаммаси яхши бўлиб изга тушиб кетишини аёлга кўрсатиши керак.

Бизда эса қандай? Аёл туғаётган вақтда, айрим дўстлар ичимлик ичиб, маст бўлиб, дераза остида ботир бўлиб, учинчи қаватга тайёр бўлишади. Сен эса ботирлигингингни палатада кўрсат. Бироқ барибир бу икки томоннинг розилиги билан бўлиши керак — буни қўрқинчли деб айтиб ҳам бўлмайди, фақатгина икки ота-она ҳам бунга тайёр бўлишлари керак.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Анна:

Мен уни иккинчи ва учинчи туғруқларда бирга бўлишга мажбур қилганман, сабаби менга ёлғиз туғиш ёқмай қолди. Тўлғоққа чидаб, сўнгра туғруқ вақтида акушерларнинг сўзларини эшитиш жуда оғир, агар ёнида яқин одами бўлмаса. Барчасидан яхшиси — турмуш ўртоғининг ёнингда бўлиши. Биз оила қурган вақтда агар бу талаб қилинса бир-биримизни қўллаб юришга келишиб олганмиз, қаерда бўлмасин — хаттоки туғруқда ҳам.


Биринчи туғруқда врачлар сўкиниб, буж уда ёқимсиз бўлган, турмуш ўртоғим ёнимда бўлган вақтда чегарадан чиқмасдан ўзларини яхши тутишди.


Туғруқхонада вазият жуда ҳам яхши эмас, атрофингдагиларни барчаси бегона. Врачлар қўпол муносабатда бўлиб, бақириши ҳам мумкин: «Гапирма!», «Нима бақирасан?!», «Тентак, ҳомиладор бўлиб, ўзинг келиб, энди бизни бошимизни ейсан» ёки «Бу нарсани қилаётганингда оғримаганмиди?». Биринчи туғруқда врачлар сўкиниб, бу жуда ёқимсиз бўлган, турмуш ўртоғим ёнида бўлганда чегарадан чиқмасдан ўзларини ушлашган. Ишонинг, мен буни солиштириб кўрдим.

Оғриқ албатта кучли бўлади. Бироқ туғруқдан кейинги вақтни сўз билан етказиб бўлмайди — мана шундай бахт! Тўққиз ой кўтариб, кейин бола сени кўкрагингда — мана шундай ҳузур бағишлаган туйғу. Мана шу илк туйғулурда ҳаётнинг бутун маъноси сени кўкрагингда ётгандай сезилади.

Оталар бундайьнарсани кўрмаслиги керак деб айтган дугоналарим ҳам бор. Бироқ куёвимни акушерликка ўқиганини билардим, амалда бу нарсани кўрган, шу сабабли хавотирланмадим. Бироқ агар у акушер бўлмаса, мен уни ёнимга туғруққа чақирмаслигим ҳам мумкин эди.

Равиль ва Лианора Бицаровалар: «Ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам»

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Равиль:

Мен аввалига болага бирга ҳаракат қилган бўлсак, туғруқда ҳам бирга бўламиз деб ишонардим. Мен уч сафар ҳам аёлим билан бирга бўлдим.

Биринчи қизимиз 12 йил аввал туғилган, биз унда талаба эдик. Албатта, буларнинг барчаси қандай ўтади деб хавотирланганмиз, шу сабабли менинг опера вокали бўйича ўқитувчимнинг акушер дугонасига мурожаат қилганмиз.

Биринчи туғруқ Лианоранинг туғилган кунига тўғри келган. Мен эрталаб гул сотиб олиш учун югуриб юрганимда унинг каканак суусу ага баштаган.

Касалхонага келганда унинг тази етарли очилмагани маълум бўлган. Кутиш керак бўлди. Акушерлар мени «Ҳали эрта, уйинга бор, дам ол» деб, тез-тез уйга жўнатишган. Мен уйга ювиниш учунгина бориб, яна қайта келиб, аёлим билан охиригача бирга бўлишни айтиб, қатъий туриб олдим.

Лианора тўлғоққа чидаса, мен қўшиқ айтдим. Акушер — мени вокал бўйича ўқитувчимнинг дугонаси — қувноқ аёл эди. Биз туғруқ олди залида кўп бўлдик: эрталаб қандай келган бўлсак, шу бўйича кечгача кутдик. Туғруқ залида эса — тахминан ярим соат. Менга ҳаммаси барибир эди. Менга нима ҳам бўларди? Ҳеч нарса бўлмайди.

Бироқ аёлим учун хавфни мен туғруқ бўлимининг ёнида сезиб турдим — у ерда бақир-чақирлар билан қандайдир бир қўрқинчли атмосфера бор эди. Туғиш учун келган ўн аёлнинг ичидан иккисигина турмуш ўртоғи билан эди: бу мен ва яна бир бола. Менку табиатан босиқман, шу сабабли ўзимни яхши тутдим. Бу йигит эса тез-тез сигарета чекиб, кейин менга маълум бўлишича, ҳушидан кетибди.

Мен туғруққа кетаётганимда фильмларда кўрсатилгандай киндик кесаман деб режалаштирганман. Бироқ менга бундай имкон беришмади: бола чиқаётганда унга ҳаво етмаганлиги сабабли уни зудлик билан барокамерага ётқизиш учун жонлантириш бўлимига ўтказишди.


Туғруқдан кейин қизим мени устимда 20 дақиқа ётди. Бу жуда кичик, буришган, түрү суук, бироқ шунчалик севимли эдики...


Иккинчи туғруқда мен оғирлашишлар бошлангунга қадар ёнида бўлиб, мени қувиб чиқишмади. Мен қарши бўлдим, бироқ боламнинг ҳаёти билан аёлимнинг соғлиги аҳамиятли эди, шу сабабли рози бўлиб, палатадан чиқишга тўғри келди. Шундан сўнг боламнинг акырегин синдириб қўйиб, бизга ҳеч нарса айтишмагани маълум бўлди. Бу ҳам камдай бизни иккинчи куни чиқаришни исташган.

Шу сабабли учинчи туғруқда биз хусусий клиникага мурожаат қилдик — мана шу томондан мен янги туғилган болам билан машғул бўлдим. Бу сафар жарроҳлик йўли билан (Кесарево) туғилгани сабабли бола мени устимда 20 дақиқа ётди. У жуда кичик, буришган, бироқ шунчали ёқимли эди… Менда қизим устимда, мени эшитиб, тинчлангани тасвирга олинган видео бор.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Мен биргаликдаги туғруқ бизга ижобий таъсир қилди деб ўйлайман. Мен ҳар бир эркакка бу нарсани бошидан ўтказишини маслаҳат берган бўлар эдим.

Бу аёл учун ҳам, эркак учун ҳам аҳамиятли. Аниқроқ айтганда, эркаклар аёл туғруқ вақтида нималарни бошидан ўтказаётганини ҳис қилиб, кўра олишади. Бу қанчалик оғир — еткиза олмайсан. Бироқ камида бу қандайлигини билиш керак.

Асосан эркаклар қандай қилишади? Эрталаб туғруқхонага олиб келиб, кейин кечга яқин келишади: «Нима туғдингми? Туғдим. Азамат». Кейин яна кетиб байрам қилишади.


Мен уни севишимга аминман, у билан туғруқда иштирок этиш, менга уни бундан ҳам кучли севишга туртки берди.


Биз — динга ишонган одамлармиз. Агар худо бизни бир бутун қилиб яратган бўлса, унда биз «яхши-ёмон кунда ҳам» бирга деган принцип бўйича яшашимиз керак.

Мен уни севишимга аманман, у билан туғруқда иштирок этиш, менга уни бундан ҳам кучли севишга туртки берди . Туғруқ вақтида аёллар — айтмасак ҳам ҳолсиз бўлишади — атрофда эса фақатгина касалхона халатларини кийган опалар. Сўзсиз равишда ёнингда турмуш ўртоғинг бўлиши керак: онанг эмас, опанг эмас, туғруқни қабул қиладиган кампир эмас — мана шу турмуш ўртоғинг керак.

Биринчи туғруқдан кейин мен иккинчи учинчи, қолаверса тўртинчисига — худо қанча берса — шунчасига бораман деганман. Ўз дўстларимга тўғруқ ҳақида айтиб бериб, уларга таъсир қилдимми ёки йўқми билмайман, бироқ «Буни сенга нима кераги бор?» деганлар ҳам бўлди. Бошқалари эса шунчаки эшитиб, ҳурмат қилишгани сабабли ҳеч нима дейишолмади. Мен бу жараёнга қатнашганимдан ҳурсандман ва бошқаларга ҳам маслаҳат бераман.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Лианора:

Биз бу ҳақда сўзлашмаганмиз — биз доим барчасини бирга бошдан ўтказардик ва туғруқда Равиль мен билан бирга бўлишига ишонардим.

Ҳозир 12 йил аввал, менга тўлғоқ келган вақтда, Равил бизнинг акушер-врачимиз билан куйлаётганини эслаб, куламиз. Мен ўзим ҳали яхши оёққа турмаган вақтда Равиль менинг ортимдан дори томчилатгични кўтариб олиб, бироқ улар куйлашни давом эттиришгани эсимда. Қачондир улар мени безор қилиб, мен уларга «Бас қилинглар, яна қанча чидашим керак?» деб қичқирганман. Акушерлар эса «Сенинг туғилган кунинг, ўзингни совғангни туғ» каби сўзларни айтишган. Ўзим ҳам туғишни истаётгандим.


Туғруқ вақтида қўллов керак, тўғрисини айтсам мен ўзимнинг онам ёки синглимдан турмуш ўртоғимга қараганда кўпроқ уяламан.


Ўша куни ҳаво жуда иссиқ эди. Даразалар очиқ бўлгани билан иккинчи қаватда нафасни бўғадиган шамол бўларди. Чидолмай қолиб, ёлвориш учун чўккалаб олиб, «Худо, сен бор бўлсанг менга ёмғир берчи, нафас олишни имкони бўлмай қолди» деб ёлворганим эсимда. Бунинг барчасини врач эшитиб, мени олдимга келиб «Вой, олтиним, тур! Ёмғир ёғмаслигини кўриб турибсанку» деган эди. Мен уни эшитмай, ёлворишни давом эттириб, кейин тик турдим, сабаби юриш керак эди.

Бир соатдан ёки икки соатдан кейин — унда мен вақтга ҳам қарамаганман — кучли шамол бўлиб, ёмғир бошлади. Кейин қуёш чиқиб, осмонда камалак пайдо бўлиб, ёмғир ёғишда давом этди. Врач қайта олдимга келиб, «Мана кўрдингми, худо сени қанақа яхши кўради, чидаш керак» деб айтди. Бу менга худо мени унутмабди деган белги каби куч-қувват бергандай бўлди ва бу мен учун жуда аҳамиятли эди

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Туғруқ жараёни оғир бўлди — қизимни мендан сиқиб чиқаришди. Унга ҳаво етишмаётган экан, шу сабабли у туғилиши билан жонлантириш бўлимига олиб кетиб, Равиль уларнинг ортидан кетди. Мен туғруқхонада ёлғиз қолиб, қайта «Сен менга туғилган кунимда фарзанд бердинг, сен уни қайтариб олмайсан» деб ёлвордим. Болам икки кун жонлантириш бўлимида ётди, бироқ ҳаммаси қон шишиклари тарқади.

Шунда мен туғруқ вақтида қўллов жуда ҳам кераклигини тушундим. Тўғрисини айтсам, ўз онамдан, синглимдан куёвимга қараганда кўпроқ уяламан. Шу сабабли эр — ҳақиқатда ҳам кучли мадад. Сабаби сен туғаётганигда атрофингда одамлар кўп ва улар сенга бегона бўлади, бирор нарса бошқача бўлса нима бўлади?


Улар «Бир нерса қирс деди» деб шивирашгани эсимда. Бироқ улар бизга ҳеч нарса айтишмади. Биз бу ҳафта тахминан бир ҳафтадан кейин уйга келдик.


Мен биргаликда туғишдан бош тортган аёлларга тушунмайман.

Иккинчи туғруқ вақтида керакли вақтда улар Равилни чиқариб юбориб, мен эса бир ҳолатда қолиб, ҳеч нарса айта олмадим. Боламнинг бир бир суягини ҳам синдиришди. Улар «Бир нарса қирс деди» деб шивирлагани эсимда. Бироқ улар бизга ҳеч нарса айтишмади. Биз бу ҳақда тахминан бир ҳафтадан кейин билиб қолдик — унда кўкиш шиш пайдо бўлиб қолган.

Учинчисида эса — жарроҳлик йўли (кесарево) билан бўлиб, мен барчасини сезиш учун ҳаммаси биргина белга сайилувчи анестезиясини сўрадим. Қизимни олиб, менга ўпиш учун бериб, отасини кўкрагига ётқизишди — энди адолатсиз бўлди бу томони. Отаси қизимиз ота-онасидан бирининг микрофлорасини ўтказиб олиши кичик қизи билан 20-30 дақиқа ётди.

Операцияга отасини киритишмади. Бироқ врач буни тасвирга олиб, кейин унга ўтказиб берди. Мен кўриб йиғладим — ўзимга жуда раҳмим келди.

Аёллар ўзларининг ёнига куёвларини олишдан қўрқмасликлари керак. У ерда нима бўлиши аҳамиятли эмас, энг асосийси ўзи яқининг ёнингда бўлиши керак.

Екатерина Иванова ва Михаил Левантовский: «Бу одам билан ҳамма нарсага тайёр бўласан»

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Михаил:

Бу Катянинг (Екатерина) ғояси эди. Эсимда у туғруқда шундай қилса бўлишини таклиф қилган, мен эса «Агар у истаса, нимага рози бўлмаслиги керак?» деб ўйладим. Бу вақтда бизда қўрқув ҳисси бўлмаган, бироқ ҳаяжонланганмиз. Биз 20 ёшда эдик.

«Бўлажак ота-оналар мактаби» деб номланган тўгаракка бора бошладик. Унга кўпинча ота-оналар эмас, оналар борар эди. Уларнинг орасида мен ягона ота бўлсам ҳам, бу ер менга ёқарди. Ишдан чарчаб келсам ҳам, у ерда релаксация учун машқлар бор эди. Жуда яхши машқ. Қисқаси, шарлар устида оғдарилиб, мусиқа остида енгил уйғониб... Яна бир асосий нарса нима ҳақда сўз бўлаётганини эслаб қилиш керак.


Мен Шварценеггер ҳам эмасман, бироқ у вақтда озғин ва кичик эдим. Врач Катядан «Сен нима уканг билан туққуни келдингми?» деб сўраб қолди.


Тўлғоқ бошланган вақтда бизни туғруққача тайёргарлик палатасига киритишди. Бу ерда иккимиз бирга эдик. Тунга яқин Катя у ёқ-бу ёққа юриб, безовта бўла бошлади: «Мен билан сўзлаш» дейди, мен маъқул деб сўзлай бошладим, у қайта «Гапирма, бироз жим тура оласанми» дейди.

У ерга тур, бу ерга тур, менга қара, менга қарама — мана шунда унинг ҳаяжонини босиб, унга ёқиш руҳий томондан жуда қийин бўлди. Вазиятга яраша ҳаракат қилдим.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Вақти-вақти билан врач кириб тознинг очилиш диаметрини текширди. Кейин у кўз ёрадиган вақт етди. Биз палатага кириб, бу ерда қизиқ ҳолат бўлди. Мен Шварценеггер ҳам эмасман, бироқ у вақтда озғин ва кичик эдим. Врач Катядан «Сен нима уканг билан туққани келдингми?» деб сўраб қолди.

Туғруқ вақти қўрқинчли бўлмаган: мен унинг қўлидан ушлаб, болани қандай чиқаётганини кўрдим. Албатта, бирор нарса бўлмасин деб ҳам ҳавотирландим. Бироқ ўзимни тутдим, ҳушимдан кетадиган ҳолат ҳам бўлмади. Катяга далда кераклигини тушундим. Бола туғилганда ва ўзим учун шунчалик бахтли бўлиб, тилимга сўз келмай қолди.


Бизнинг муносабатларимиз ўзгармади, ҳаммаси яхши. Аксинча, ишонч яна ҳам ортди деса бўлади — бу одам билан ҳамма нарсага тайёр бўлгудай сезилди.


Менга ота бўлдим деган тушунча кеч келди. Мен шундай қилиб боламнинг туғилган кунини нишонламай ҳам қўйдим — бу нарса ҳурмати учун ичимлик ҳам ичмадим. Катя ва болам билан бўлдим, сабаби уларни ташлаб кетолмадим. Мени ҳаёлимга тезда мен керакли жойдаман деган ўй келди.

Айрим одамларнинг куёви аёлининг туғруқ вақтида иштирок этса, унда аёлига нисбатан фикри ўзгаради дейишади. Кимдир кўпроқ сева бошласа, айримларида аксинча, сексуал томондан муаммолар пайдо бўла бошлайди. Менинг фикримча, бу бўлмаган нарса. Бизнинг муносабатларимизда заррача ҳам ўзгариш бўлмади, ҳаммаси жойида. Бу одам билан қўрқмай барчасига тайёр бўлса бўлади деган ишонч кўпайди десам бўлади. Мен бошқа эркакларга аёли билан биргаликда туғиш учун борсин деб айта оламан. Бундай қадамни ҳар ким ўзи билиб қилиши керак.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун  фотосурати

Екатерина:

Энди, ҳақиқатда бу бошқачароқ бўлган, у алдамоқда. Биз учрашиб, бизнинг фарзандларимиз бўлишини муҳокама қилган вақтда у мен билан бирга туғруққа киришини айтган. Мен унда бунинг ҳожати йўқлигини айтиб, бош тортганман. Биз кўп вақт учрашиб юриб, сўнгра турмуш қуриб, фарзандли бўлишга қарор қилдик.

Кейин биз «Қизил ярим ой»даги тўгаракларга бора бошладик. Ҳаммаси яхши эди, бироқ Миша мен билан туғруқхонага бормаслигини айтди. Мен эса «Йўқ, сен мен билан туғиш учун борасан. Бу сени қўлингдан келади» дедим. У бош тортади, мен сўзимдан қайтмайман. Охирида бирга туғамиз деб ҳал қилдик.


У умуман бақирмади. Ҳаммамиз хавотир бўла бошладик. Мен унинг кўзига қараб, ҳаммаси яхшилигини тушундим — у шунчаки масъулиятли йигит.


Туғруқ олди хонасида мен ҳақиқатдан ўзимни назорат қила олмадим: бир сўкиниб, бир унинг бўйнига осилиб. Мен ётолмас эдим, мен юришим керак эди, шу сабабли палатага тез-тез врач кириб турди. У мени палата ташқарисида кузатиб тургандай сезилди. Агар мен судралиб, юролмай қолсам, зудлик билан оёққа тургизадигандай туюлди. «Юр, юриш керак» деб айтган у.

Оғригани, албатта, жуда ёмон — тўлғоқ ва бошқалар. Мен туғруқ залида 20 дақиқа қийналдим. Даняни кўкрагимга қўйишганда, у ҳам йиғламай, кўкариб ётаверди. Ҳаммаси хавотир ола бошлади. Мен уни кўзларига тикилиб, ҳаммаси жойида, шунчаки у мана шундай олуттуу жигит эканини тушундим.

Гўдакни кўкрагингда ётгани — бу тасиврлаб беролмайдиган бахт. Шундай бир митти, ҳеч бир ҳимоясиз.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

…Бироқ, бу туғруқ ҳақидаги маълуотларни охиргиси эмас! Мен унга тайёрланганимда фильмларни кўрдим, ўқидим. У ерда ҳаммаси боланинг чиқишигача тасвирланган.

Умуман бунинг барчаси тугаганда телефонга тикилиб, ҳаммага смс жўната бошладим. Худойим, мен ўша вақтда интернет йўқ бўлганига жуда суюндим…

Муаомала борасида — биз доим ҳамфикр бўлганмиз, туғруқдан кейин эса биз жуда ҳам иноқ бўлиб қолдик. Аниқроқ айтганда, биз бу сабабли ажрашмадик — шунчаки шу бўйича қолди. Бироқ биз энг асосийси дўст бўлиб қолдик. Байрамларни бирга нишонлаб, бир-биримизникига меҳмонга борамиз. Шу вақтгача бир-биримизни ҳурмат қилиб, яхши кўрамиз, бироқ дўст қаторида.

Гуля Алмамбетова ва Марат Усупов. «Янги олам»

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Марат:

Энг қийини — бу аёлинг билан туғруққача бирга бўлиш. Туғруқ бўлимида туғди — битди. Тўлғоқ кучайганда у билан бирга бардош бериш — бошқа нарса. Туғруқдан олинги инжиқликларга мен оддий кўз қарашдаман, сабаби кўна бошладим. Ўз қонингдан бўлган одам туғилса, ўжарлиги билинмай қолади.

Туғруққача биз бу мавзу ҳақида сўзлашмаганмиз. Бизга боланинг боғ бўлиши аҳамиятли эди. Мен туғруқ вақтида кераклигимни тушундим.


Мен боламнинг овозини эшитганимда йиғлаб юбордим. Аёлим йиғламади, мен йиғладим.


Туғруқ бошланганда мен уни касалхонага олиб келиб, бу ерда тўрт соат қийналди. Аввалига мен унга туғруқхонага бормайман деб айтдим — мен ўша вақтда жуда чарчаган эдим. Кейин врач келиб «Сен бизга кераксан!» деди. Шу сабабли мен туғруқхонага кириб, унинг ёнига келиб «Ррррра, толгот!» деб бақириб юбордим.

Ҳа, мен унинг олдига бориб, қўлимни бошини олдига қўйиб, иккинчи қўлим билан оёғини ушлаб, «Бўлди, ўзинга кел!» деб бақирдим. У ўзига келиб мени эшита бошлади. Боланинг туғилиши билан биз ўзимизнинг ишонч муҳитимизни кенгайтира бошладик.

Мен ҳушимни йўқотиб, йиқиладиган ҳолатда эмасман — мен долим мақсад қўйиб, бошқа барча нарсани четга суриб, ўша аҳдимда тураман.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Боламнинг йиғисини эшитганимда кўзимга ёш келди. Аёлим йиғламади. Бола туғилиши билан мен ташқарига чиқдим, бўлим раҳбари қутлади. Бироқ мен у ерга бошқа бошқа бормайман дедим. Ўзимча «Аёлларни мана шундай оғриқ билан жазолагандай улар худога қандай гуноҳ қилди экан?» деб ўйланаман.

Сўнгра палатада бир ҳамшира «У мени тепти» деб арзланди. Ҳа, шундай бўлган эди, шу сабабли мен унга 300 доллар бердим, менга бошқа тегинишмасин деб илтимос қилдим.

Ҳозиргача аёлларнинг туғруқ жараёнига қатнашишдан бош тортган эркакларга ҳайрон қоламан. Масалан, улар қаергадир борган вақтда туғруқ бошланди дейлик. Куёви нима туғруқни қабул қилмайдими? Аёлини ташлаб қўядими?


Бошқаларга биргаликдаги туғруққа қатнашишни таклиф қиламан. Бироқ биз иккимиз ҳам ақлдан озиб қолганмиз, бунинг барчасини ҳам ҳисобга олиш керак.


Гуля:

Бизнинг оилада сен уни, мен буни қиламан деб вазифаларни бўлмаймиз. Масалан, у чой қўйиб, ваннага борса, мен чой қайнаганда бориб ўчириб қўяман. У ерда ҳам шундай эди.

Тўққиз йил ўтгандан сўнг ўша вақтда менда бирор бир шароит, йўл-йўриқлар ва келишувларни унуткара турган табиий ҳолат бўлган деб айта оламан. Агар биз бу вақтгашча «Бирга борамизми, бирга борамиз» деб кулишган бўлсак, туғруқ вақтида кулишга вақт бўлмадим — бирга бўлиш керак эди.


Дам олиш вақтида мен соғлиқни сақлаш министрини чақиришни талаб қилдим — бундай бўлмаслиги кераклигини ва бемор одамнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини айтишни истадим.


Туғруқ бўлими дўзах эди. Бу вақтда мен биринчи навбатда болани ўйлаш кераклигини унутибман.

Бу ерда чиндан ҳам турмуш ўртоғинг керак, сабаби кутилмаган ҳолатларда чора кўрадиган, врач билан сўзлашиб, мени юпатиб дегандай.

Жуда қаттиқ оғридим. Дам олиш вақтида мен соғлиқни сақлаш министрини чақиришни талаб қилдим — бундай бўлмаслиги кераклигини ва бемор одамнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини ва операция (кесарево) қилиш зарур эканлигини айтишни истадим.


Туғруқ бўлими дўзах эди. Бу вақтда мен биринчи навбатда болани ўйлаш кераклигини унутибман.


Энг асосий топшириқ — ўзингни бундан кейин қандай олиб юриш. Аниқроғи, мен туғруқ бўлимида туғруққача ва ундан кейин ўзингни қандай олиб юриш кераклигини интернетдан кўрганман. Мени бу столга ётқизишга мажбур бўлишгани норози қилди. Балки мен ўтириб, туриб ёки ётиб туққим келгандиа. Бу мени улар билан жанжаллашишга олиб келиб, ҳақиқатдан кимнидир тепиб юбордим.

Шундан сўнг мен Маратни эшитиб, фақатгина унга итоат этиб, биргина унга ишондим. Бу вақтгача у туғруқдан олдинги хонада қўлимдан етаклаб, қорнимни тўйғизишга ҳаракат қилди. У ҳамма жараённи бошқарди. Бу бирга бўлиш қарорини қабул қилган икки одам учун жуда катта синов деб ўйлайман. Аниқроқ айтганда, отамизга тўлиқ ишонч бор эди.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун фотосурати

Мен ўзим бир нарса уюштириб, ўзим ҳавотир бўлишимга қарамай, бизда умумий организм каби ички тузатишлар бор эди. Ўнг қўлинга бўйсунмаган организмни тасаввур қилиш қийин — мен уни эшитардим. У бир вақтнинг ўзида мени ўрнимда бўлиб, дўстим, мураббийим ва акам бўлиб турди.

Бизнинг туғруқ жараён умумий 12 соат давом этди. Туғруқнинг ўзи — 30 дақиқа бўлди. Бу албатта дўзахнинг дўзахи эди. Бироқ кўкрагимда бақириб, жуда оч бўлган боламни ётқизишганда — бу тенгсиз. У зудлик билан кўкрак сўраб, ёпиша бошлади. Бироқ бу вақтга ҳали сут келмаган эди.

Мени уни кўриб, нимагадир бир воқеани эсладим. Боласи туғилиб, онасига олиб келишганда, кўзи жойидами, қўлининг барча бармоқлари борми, қулоқлари қандай деб қарай бошлайди. Мен шундай қилдим.


Бу бирга бўлиш қарорини қабул қилган икки одамнинг жуда катта синови деб ўйлайман.


Оғриқ узоқ давом этди. Бироқ бола мени устимда ётган вақтда эндорфинларнинг миқдори шунчалик ўсиб турди дейсизлар, мендаги ажралган нарсаларни тикишаётганини ҳам сезмабман. Бунинг барчасини мен иккинчи куни сеза бошладим.

Мен доим бизда отамиз туққан деб ҳазиллашаман. Сабаби бу ҳақиқат. У барчасини ўз зиммасига олиб, бўлиштирди. Менимча бизнинг ўртамизда яна бир оламни туққан бир кичик космос бордай сезилади.

Шундай бўлса ҳам, биргаликдаги туғруққа қатнашинглар деб маслаҳат бермас эдик. Биз буни кимларгадир таклиф қилаётганда биз уларга «Ҳа, тўғри, оқ қарға бўлинглар. Сабаби жамоатчилик бунга кўнмаган» деб айтамиз.