Иссиқкўл: Бостери қишлоғидаги ресторанда ёнғин чиқиб, ёнидаги икки бино ҳам зарар кўрди

811

Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғида «Осьминог» ресторанида ёнғин чиқиб, сўнгра олов ёндош биноларни қоплай бошлаган. Ёнғин уч соат оралиғида ўчирилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов «Клооп»га билдиришича, 7-январь куни тонги соат 4:00да Бостеридаги «Осьминог» ресторани ёна бошлаган.

Ўт ёнма-ён жойлашган икки бино — «Гринхаус» ва «Сыябан» меҳмонхоналарини қоплай бошлганига қарамай, ҳеч ким жабрланмаган. Коттежлар бирининг учинчи қавати билан томи, иккинчисини — томи билан олд қисми (фасад) куйиб кетган.

Ёнғин уч соатдан сўнг ўчирилиб, воқеа бўлган жойда икки ёнғин техникаси ишлаган.

«Ўт ўчирувчилар тилсиз ёвни эрталабки соат 7га яқин ўчиришган. Ёнғин сабаблари номаълум. Ҳозирда техник-ёнғин экспертизаси тайинланди, унинг натижаси бўйича нима бўлгани тушунарли бўлади», — деди Усубакунов.

Ҳозирча ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ресторанда газ баллонлар ёрилиб кетиши эҳтимоли бор деб тахмин қилишмоқда. Ёнғин вақтида бино ичида ҳеч ким бўлмаган, сабаби ресторан ёзги мавсумдагина ишлайди.

Гувоҳ бўлган Турат Исалиев ёнғинни видеога олиб, шу ҳақда билдирган. Унинг айтишича, бу тахминан тонги соат 04:30да кучли портлаш овози эшитилган.

«Тарс этган кучли овоз чиққан. Ўт ёнма-ён жойлашган уч уйга ўта бошлаган. Иккисини ўчиришди, бири ҳамон куймоқда. Ресторанда газ ёки электрика бўлмаган, у ёпиқ бўлган», — деб ёзган у ўз постида.

Сталбек Усубакуновнинг айтишича, рестораннинг эгаси Омурбек Бабановнинг опаси бўлади деган версия бор, бироқ бу ҳозирча тасдиқланмаган.

Муаллиф: Александра Титова