Янги йил кечасидаги қўш қотиллик: Милиция икки аёлни ўлдириш бўйича яна уч гумондорни қўлга олди

624

Милиция Сўқулуқ районидаги Беловодск қишлоғида икки аёлни ўлдиришда гумонланган уч кишини қўлга олди. Улар янги йил кечаси уйга талончилик мақсадида бостириб киришган. Милиция мазкур  жиноятда гумондор қатори олти кишини қўлга олди.

Чуй вилоятининг ИИБи босқинчилик ҳужумини амалга оширганганликда ва Беловодск қишлоғида 1-январга ўтар кечаси икки кишини ўлдиришда гумонланган уч шахсни қўлга олинганини билдирди.

Қўлга олинганлар — Бишкек ва Чуй вилоятининг фуқаролари. Улар вақтинчалик сақлаш изоляторига (ВСИ) жойлаштирилди. Милиция жиноятнинг бошка иштирокчиларини изламоқда.

Аввалроқ 2-январда милиция бу жиноятда гумонланган икки кишини қўлга олган. Улардан қурол, йирик миқдордаги пул ва тилла буюмлар топилган.

Тергов версиясига кўра, 31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси Беловодск қишлоғидаги уйларнинг бирига ҳужум қилинган. Уйда тўрт киши — уй эгаси ва унинг аёли, икки ойлик гўдак ва қайнонаси бўлган.

Ўғрилар икки аёлни отиб ўлдиришган: бири бош қисмидан, иккинчиси белидан ўқ еган. Эркак кишини ияк қисмига отишиб, у оғир аҳволда шифохонага етказилган. Талончилар кичкина болага тегмаган.

“Талончилар уйда 100 минг сом борлиги  ҳақидаги билдирув ортидан  пул учун келишган” , —деб билдирган  «Спутник» нашрига ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаа.

Мазкур жиноят факти бўйича «Талончилик» ва «Одам  ўлдириш» моддалари билан жиноят иши очилди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева