«24.kg» прокурор ҳайдовчиси йўл ҳалокатига алоқадор эканини билдирди. Прокуратура буни инкор қилмоқда

678

«24.kg» нашри ўзининг маълуот манбааларига таяниб билдиришича, Бишкекнинг Биринчи май район прокурорининг ҳайдовчиси янги йил таътили вақтида маршрут таксини уриб олган. Прокуратурадан эса «бундай бўлмаган»и  билдирилмоқда.

«24.kg» нашри билдиришича, йўл ҳалокати 1-январда содир бўлган. Бишкекнинг Биринчи май райони прокурори Гүлнара Акимбаеванинг ҳайдовчиси хизмат машинаси билан маршрут таксини уриб олган.

«Хизмат машинасини бошқариб кетаётган прокурорнинг ҳайдовчиси дастлабки маълумотларга кўра, маст ҳолатда маршрут такси билан тўқнашган. Ҳозирда хизмат текшируви бормоқда», — деб билдирди нашр.

Маълумот агентлиги ҳайдовчининг исми шарифи ва ҳалокат бўлган жойни очиқламаган. Шунингдек нашр ўзининг ахборот манбаасининг сўзларидан ташқари воқеага далил бўла оладиган бошқа маълумотларни кўрсатмаган.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) вакили «Клооп» мухбирига ҳозирча бу воқеа бўйича изоҳ беролмаслигини айтиб, буни матбуот котиби «хизмат сафарида эканлиги» билан изоҳлади.

ИИМнинг матбуот хизматидан маълумот олиш учун ЙҲХТББга мурожаат қилишни таклиф қилишди.

«24.kg» нашри ЙҲХТББга иқтибос қилиб билдиришича, милиция бу воқеадан хабардор эмас.

Прокуров Акимбаеванинг қабулхонасидан «Клооп» журналистига «(прокурорнинг ҳайдовчиси билан) бундай йўл ҳалокати бўлмаган» деб билдирилиб, телефонни ўчириш билан қўшимча саволларга жавоб беришдан бош тортишди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева