Жогорку Кенешдаги КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешев ор-номус билан тадбиркорликка ҳақорат қилган ва унинг ичида ижтимоий тармоқлардаги очиқ эълонлар учун жариманинг энг кам миқдорини 20 минг сом деб қабул қилишни таклиф қилишмоқда.
Бекешевнинг фикрича, ор-номус, қадр ва тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш бўйича қонуннинг ҳозирги таҳририяти қайта тўлиқланиб ишлаб чиқилиши керак. Сабаби «камситиб ҳақорат қилган маълумотларни» тарқатишни ижтимоий тармоқларда янги турлари пайдо бўлган.
Бекешевнинг қонун лойиҳасида мана шу томонларга кўп эътибор қаратилган. Агар «камситган» маълумот умумий фойдаланишга жойлаштирилган бўлса, бекор қилиш ҳам барча фойдаланувчиларга очиқ бўлиши керак. Шунингдек, саҳифаларни бекор қилиш узоқ вақтгача ўчирилмай, эълон бўлиб туриши керак.
Қонун лойиҳасининг асосида «бу интернетни йўлга солиш учун йўналтирилган эмас» деб айтилади.
Бекешев ор-номус ва қадрни ҳимоя қилиш бўйича даъво аризалар ҳунини энг кам миқдорини 20 минг сом қилиб қабул қилишни таклиф қилмоқда. Бироқ ариза берган одам ўз истаги билан оз миқдорда бадал ёки биргина инкорни талаб қилиш билан чекланиши мумкин.
«Судда жабрланган томонга 1 минг сомдан 10 минг сомгача оз миқдорда берилиш амалиёти тузилиб қолган. Бундай тажриба фуқарога тўлақонли равишда ўзининг номусини ҳимоя қилишга имкон бермайди», — деб ҳисоблайди депутат.
Қонун лойиҳасига кўра, агар газеталар, телевидение, радио, интернет-тармоқлари орқали тарқатилган хабар ёмон отли қилувчи деб топилса, унда улар кейинчалик барча учун мумкин бўлган очиқ раддия эълон қилишлари керак.
Қолаверса, агар ариза берувчи масъул нашр ёпилиб қолган вақтда ҳам судга мурожаат қиладиган бўлса, у раддия эълон қилиш учун 10 минг сом ундириб олишга ҳақли.
Бекешев қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига киритди.
Муаллиф: