Ҳукумат экологияни ҳимоя қилиш учун «Табиатни ривожлантириш жамғармаси»ни асослади

683

Премьер-министр Сапар Исаков «Табиатни ривожлантириш фонд»ини ташкил қилишни топширди. Жамғарманинг асосий мақсади атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлади. Ташкилот ташаббусчиларидан бири 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўлов киритадиган «Кумтор Голд Компани» ҳисобланади.

Янги ташкилотнинг асосий фаолияти экологияни ҳимоя қилишга, шунингдек томонлар 2017-йилнинг сентябрида келишилган «Центерра Голд Инк» компанияси билан Қирғизистон ўртасидаги атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича стратегик шартномаларни бажаришга йўналтирилган.

Фонднинг асосий ташаббусчиларидан бири «Кумтор Голд Компани» бўлади. У ташкилотнинг бюджетига 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўлов киритади ва шунингдек Қумтўр конини эксплуатация қилиш тугагунча ҳар йили қўшимча яна 2,7 млн доллар тўлайди.

«Тўловлар биргина атроф муҳитни ривожлантириш, Қирғизистоннинг табиий бойликларини сақлаш ва Қумтўр конига яқин жойлашган ҳудудларниинг, шу билан бирга бутун ўлка атроф-муҳитини ҳимоя қилиш бўйича иутахассисларнинг даромалини ривожлантириш учун фойдаланилади», — деб айтилади ҳукуматнинг қарорида.

2017-йили Қирғизистонда Давидов ва Лисий музликларида «Кумтор»га кон қазишга рухсат берган Сув кодексига ўзгартиришларни қабул қилишган.

Муаллиф: Рустам Халимов