Жалолобод прокуратураси қўлга олинган одам ўтирган вақтинча сақлаш изоляторининг (УКИ) эшигини ёпмаган милиционерларга нисбатан жиноий иш қўзғади. Унга бошқа камерадаги суд жавобгарлигига тортилганларнинг иккиси кайноқ сув қуйиб юборишган.
Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилишича, 2017-йилнинг 29-октябрида Жалолобод ОИБнинг милиционерлари ВСИ бирини эшигини очиқ ташлаб кетишган.
«Камерада бир қўлга олинган киши ўтирган. Кейин бошқа камерада ўтирган икки судланувчи кириб, унга қайноқ сув қуйиб юборишган», — деб билдирди бош прокуратура.
Тиббий экспертиза жабрланувчининг танасига енгил зарар келтирилганини аниқлашган.
Бош прокуратуранинг маъломотига кўра, милиционерлар ВСИнинг ички тартиб қоидаларини бузишган. Уларга «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Эътиборсизлик» белгилари бўйича жиноий иш қўзғалди.
Бундан ташқари қайноқ сув қуйиб юборган судланувчиларга қарши яна «Билиб туриб соғлиққа зарар келтириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.
Муаллиф: Айдай Эркебаева