Қалин қор сабаб Чуй ва Талас вилоятларининг 10 райони ёруғсиз қолди

721

«Северэлектро» компанияси билдиришича, Чуй ва Талас вилоятларининг 10 районида электр ёруғини ўчишига қалин ёққан қор билан шамол сабаб бўлган. Бунинг оқибатларини бартараф қилиш учун 128 кўчма бригада иш олиб бормоқда.

«Северэлектро» компаниясининг матбуот хизмати билдиришича, айрим районларда қорнинг оғирлиги сабабли буталар электр симларига қулаб, уларни узиб юборган.

Чуй вилоятида Токмок, Чуй, Иссиқота, Аламудун, Сокулук, Москва ва Панфилов районлари, Талас вилоятида Манас ва Кара-Буура районлари электр энергиясиз қолган.

Қалин ёққан қорнинг оқибатларини бартараф қилиш устида электр ходимларининг 128 кўчма бригадаси ишламоқда. Ишга барча техника жалб қилинган.

Муаллиф: Рустам Халимов