Айбловчи томон коррупция иши бўйича Исаевни 20 йилга ҳукм қилишни талаб қилди

696

Прокуратура суддан депутат Канатбек Исаевни коррупция иши бўйича 20 йилга қамоққа кесишни сўради. Уни қалбаки шартномалар тузиш ва давлат мулкини ноқонуний сотишда айблашмоқда.

Давлат айблови Исаевнинг мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесишни сўранди.

Прокурорлар ишнинг бошқа олти фигурантларини 9 йилдан 18-йилгача озодликдан маҳрум қилишни сўрашди.

Айбловчи томон билдиришича, Исаевнинг жиноий ишини бошқа фигурантларини айблари тўлиқ исботланган.

Исаевга у Тўқмоқ мэри бўлган вақтда 2010-йилнинг апрелида шаҳарда автостанция қуриш бўйича қалбаки тендер ўтказиб, давлатга бир миллион сомдан ортиқ зарар келтирган деб айблашмоқда.

Бундан ташқари тергов версияси бўйича Исаев Токмокда ётоқхонани ноқонуний сотиб, натижада давлатга 2 млн сомдан ортиқ зарар келтирган.

Шунингдек 700 минг сомга «қалбаки шартномаларни тузган» деб айбланмоқда.

Канатбек Исаев ўзи бу даъволарни инкор қилиб, жиноий иш қўзғашга асос йўқлигини билдирган.

Парламентерийга нисбатан жиноий иш 2011-йилнинг апрелида қўзғалган. Бироқ материаллар йўқолиб, бош прокуратура депутатга қарши жиноий ишни 2017-йилнинг ёз ойларида қайта қўзғаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева