Жээнбеков ва Назарбоев «биродарлик алоқларини» сақлаб қолишга ваъдалашишди

619

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ўзининг Қозоғистонга бўлган сафари вақтида қозоқ лидери Нурсултан Назарбаевни «оқсоқол ва катта оға» деб атади. Икки президент ўлкалар ўртасида аразлашувлар вақтида ўтиб кетган дўстлик муносабатларини сақлаб қолишга ваъдалашишди.

Жээнбеков билан Назарбаев Қирғизистон билан Қозоғистон собиқ қирғиз президенти Алмазбек Атамбаевнинг айтганлари учун аразлашгандан бир ой ўтиб, 25-октябрда Остонада учрашишди.

Икки президент — Жээнбеков ҳам, Назарбаев ҳам — ўлкалар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилишларига ишонтиришди. Қирғизистон президенти Назарбаевни «катта ака» ва «оқсоқол» деб атаб, қозоқ лидери «дўстлик ва қардошлик» муносабатларини сақлаб қолишга ваъда берди.

«Сиз бизни оқсоқол, катта акамизсиз. Қозоқ билан қирғизлар — қардош халқ. Бизни еримиз бир, биз сувни бир булоқдан ичамиз, шу билан бирга бир йўлдан юрамиз», — деб ёзди Жээнбековнинг сўзларини «Тенгринюз» нашри.

Назарбаев Қозоғистон қирғиз делегацияси кўтарадиган барча масалаларни ҳал қилишга тайёрлигини айтди.

«Биз сизни кутдик ва қувонч билан кутиб олдик. Қозоғистон сиз раҳбарлигингиздаги делегация кўтарадиган масалаларни ҳал қилишга тайёр. Шахсан мен бу вақт оралиғида Қирғизистон номига ёмон сўзларни айтиб, ёмон қадамларга бормаганман», — деб билдирди Назарбаев.

Томонлар аввал бўлган келишувларни юридик томондан қабул қилиш билан давлат чегарани демаркация қилиш бўйича шартномани имзолашди.

Жээнбеков Назарбаевнинг чақируви билан Остонага 25-декабрда борди — бу қирғиз сиёсатчисининг ўлка президенти қатори Қозоғистонга биринчи сафари.

Муаллиф: Анна Капушенко