Ҳукумат миллий архивдаги ҳужжатларни очиқ фойдаланишга беришни режалаштирмоқда

622

Премьер-министрнинг матбуот котиби «Клооп»га билдиришича, Қирғизистон ҳукумати 2018-йилнинг баҳор ойларида миллий архивдаги ҳужжатлардан очиқ фойдаланишни режалаштирмоқда.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабылова «Клооп» мухбирига билдиришича, 500 минга яқин ҳужжат рақамлидан ўтказилиб, тахминан 2018-йили бу ҳужжатлар интернетда очиқ бўладиган сайт очилади.

«Ҳозирда рақамлилаштириш қўйилган талаблар бўйича бормоқда, кейин муҳимлиги ва зарурлиги бўйича бўлади. Биринчи даража муҳимлиги ва ва яроқлилик муддати бўйича ҳужжатлар бор. Мен барчасини рақамлаштирамиз деб таҳмин қиляпман, бироқ зудлик билан эмас», — деди у.

Кабилова ҳужжатларнинг асосий қисми бепул бўлишини қўшимча қилди. Бироқ сайтда пулли бўлган махсус функциялар ҳам бўлади. Бу функцияларнинг қандайлиги ҳозирча маълум қилинмади.

Қирғизистон архивида умумий 4,5 млн ҳужжат бор. Улар орасида XIX асрнинг ўртасидан бери сақланиб келаётган ҳужжатлар бор. Қирғизистонда асосан ўлканинг турли шаҳарларида жойлашган 65 давлат архиви бор.

«Давлат ҳужжатларидан ташқари 50-70 йилдан бери сақлаб келинаётган ҳужжатлар бор. Ҳозирда улар тартибга келтирилмоқда», — деди матбуот котиби.

Премьер-министр Сапар Исаков 25-декабрда Сокулук район давлат архивининг янги биносининг очилишида миллий архивдаги ҳужжатларни рақамлаштиришни тезлаштириш кераклигини билдирди.

Қирғизистон миллий архивида тарихий, сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳужжатлар сақланмоқда. Масалан, унда шаҳарларнинг суратлари, тарихий қўлёзмалар ва маҳаллий давлат органларининг қарорлари бор.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев