Депутат ва амалдор сув минораси ортидан муштлашиб кетди

571

Чуй вилоятининг Беловодск қишлоқ ҳукуматининг ўринбосари Советбек Орозалиев билан маҳаллий кенгаш депутати муштлашиб кетишди. Бунга маҳаллий ҳукуматнинг сув чиқариш минорасини қарамоғига олмагани сабаб бўлган.

Орозалиев «Клооп» билан суҳбатда депутат уни уриб юборганини тасдиқлади. Орозалиевнинг айтишича, жанжалга унинг депутатларнинг сув чиқарувчи минорасини қишлоқ ҳукуматининг тасарруфига олиш бўйича буйруғини бажармагани сабаб бўлган.

«Мен бу буйруқни бажармаганман, сабаби техник назорат ва қишлоқ ҳукуматининг имзолари билан муҳри керак эди. Техник назорат қўл қўйишдан бош тортган, сабаби қишлоқ ҳукуматининг раҳбари имзоламаган. Техник назорат бош тортгани туфайли қишлоқ ҳукумати ҳам имзо қўймаган», — деди у.

Шунингдек Орозалиев бу сув чиқариш минорасини мустақил тасарруфига олиш ваколатлари йўқлигини қўшимча қилди.

«Биргина қишлоқ ҳукумати имзолай олади. Қишлоқ ҳукумати эса ҳужжатларни имзоламай қарамоғига ололмайди. Депутатлар эса ўринбосардан қарамоғига олишни талаб қилиб, "биз сенга буюрганмиз, сен жавоб беришинг керак" деб айтишмоқда», — деди у.

Шундан сўнг Орозалиевнинг айтишича, ёш депутат унга қўпол муносабатда бўла бошлаган.

«Мен унга: "Сен мени сенсирама, мишиқи. Сен 30да, мен эса 60 ёшга чиқиб қолдим, менга бундай буйруқ қилма, этикани сақла" деганман. У менга: "Сен братан, юр кириш йўлакка чиқиб гаплашайлик  деган"», — деди Орозалиев.

Келишмовчилик натижасида депутат Орозалиевни уриб юборди.

«У мени олдимга келиб, мушти билан уриб юборишини кутмагандим. Кўз ойнагимни ечсам, чпккамга зарба бўлиб, кўзим қоронғилашиб кетди. Яхши кўз ойнагимни ечишга улгириб қолдим, акс ҳолда кўзимни ойна синиқлари кесиб кетарди», — дейди Орозалиев.

Орозалиевнинг айтишича, ҳозирда унинг бўйин умуртқалари оғримоқда, олдин инфаркт ҳам бўлган. Бу депутатларнинг кўпчилиги «ҳамфикрлик учун» ўз ҳамкасбини ҳимоя қилишаётганини айтди.

Милиция воқеа бўлган жойда текширув ўтказиб, барча кўрсатмаларни олиб, муштлашув бўлган фактни тасдиқлади. Бироқ қишлоқ ҳукумати раҳбарининг ўринбосари ҳам, милиция ҳам қўл кўтарган депутатнинг номини айтишмади.

«Келишмовчилик вақтида Орозалиевнинг танасига зарар келтирилган. Барча суд тиббий экспертизалар тайинланди. Йиғилган материалларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳудудий  прокуратурага жўнатилди», — деб билдирди «Клооп» мухбирига Чуй ШИИБнинг матбуот котиби.

Материал эълон қилиниши олдидан депутатнинг ўзи билан борғланишнинг имкони йўқ.

Муаллиф: Анна Капушенко