Премьер-министр Сапар Исаков давлат органларига экологлар билан биргаликда Ботаника боғининг ҳолатини бир йил оралиғида қайта тиклашни топширди. Ёз ойларнинг охирида боғдаги камёб ўсимликлар ўлиб, бир неча марта ёнғин бўлган.
Исаков 25-декабрда экологлар билан учрашувда «Ботаника боғи» «ночор аҳволда» эканлигини билдирди. Ҳукумат раҳбари бир йил ичида боғни қайта тиклашини ва уни ўзи назорат қилишини ваъда қилди.
«Биз буни бир йил ичида бажаришимиз керак. Давлат органлари экологлар билан бирга ишлаб, бир ҳафта ичида ишларни режалаштириб, у ёки бу ишларни амалга ошириш ҳаражатларини ҳисоблаб чиқишлари керак», — деди Исаков.
Премьер-министр Бишкек мэриясига Ботаника боғи ҳудудидан расталар билан дўконларни олишни буюрди. Шунингдек ҳукумат раҳбари қуриган ўсимликлар масаласини ҳал қилишни, томчилиаб суғориш тизимини ўрнатиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш кераклигини айтди.
У ҳукумат яқин кунларда боғни реконструкция қилишга ва ривожлантиришга инвестиция жалб қилишини айтди.
«Ботаника боғи бизнинг бойтахтимиз Бишкекнинг ўзгачалиги бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли биз унинг инфраструктураси билан моддий-техник базасини яхшилашимиз керак. Боғни биргина Марказий Осиёда эмас, бутун дунёдаги йирик илмий марказ қатори ривожлантириш жуда ҳам аҳамиятли», — деди Исаков.
Сентябрнинг ўртасида премьер-министр Ботаника боғининг директори Медет Ахматовни бир неча марта содир бўлган ёнғинлар сабабли ишдан четлатган. Ҳукуматда қуруқ хашакларни ўз вақтида суғоришмагани ёнғинларга сабаб деб ҳисоблашган.
Боғ ҳудудида 2017-йилнинг июль-август ойларида умумий майдони 10дан 100 квадрат метргача бўлган саккиз марта ёнғин бўлган.
Ботаника боғининг ходимлари билан экологлар ёнғин сабабларига ветеринар лаборатория қуриш бўйича режаларга боғлиқ бўлиши мумкн деб гумонланишган. Бироқ ёнғинларнинг расмий сабаби қатори назоратсиз улоқтирилган тамаки бўлгани айтилган.
Шундай бўлса ҳам натижада Қирғизистон ҳукумати ветеринар лабораторияни бошқа жойга қуришга қарор қилган.
Муаллиф: Анна Капушенко