Собиқ депутат Самаков суд ҳукмидан норози бўлиб шикоят аризаси ёзади

601

Собиқ депутат Карганбек Самаковнинг адвокати билдиришича, у ҳимояга олган одамига чиқарилган суд ҳукмидан арзланади. Бу вақтгача суд Самаковни «ерларни ноқонуний трасформация қилиш» иши бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди.

Самаковнинг адвокати Бакит Асамудинов билдиришича, Октябрь район судининг уни ҳимоясига олган мижозига олган «ноқонуний ҳукм» чиқарган. Адвокатнинг айтишича, Самаковга ҳукм «қоида бузишлар» билан чиқарилган.

«Ҳукмни тунги соат 12да чиқариб, унинг айблов жараёнини икки соат ўқиб, уларни зудлик билан қамоққа олишди. Бу нонсенс, далил танқислик институтининг принциплари бузилмоқда. Асосий гувоҳ қатори товламачилик учун қидирувга олинган одам чиқмоқда», — деди у.

Шунингдек Асамудинов тергов вақтида гувоҳларга босим кўрсатилганини қўшимча қилди.

Суд собиқ депутат Самаковга 20-декабрда 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган. Бироқ икки амнистияни ҳисобга олиш билан унинг муддатини уч йилгача қисқартиришган.

Уни 2008-йили Қораёғоч, Байтик ва Лебединовка қишлоқ ҳукуматларининг қишлоқ хўжалигидаги ер участкаларини аҳоли пунктлари категориясига ноқонуний ўтказганликда айбдор деб топишган.

Жиноий ишнинг бошқа фигурантлари Кубаничбек Самаков, Абай Таштанбеков, Аликбай Сариев, Эрнис Койчуманов ва Урмат Нурдиновни мулклари мусодара қилиниб, кучайтирилган тартибдаги қамоққа саккиз йилга кесиш ҳукми чиқарилган. Бироқ уларга амнистияни ҳисобга олиш билан муддатларини беш йилгача қисқартиришган.

Тергов версияси бўйича улар транформация бўлган ер участкаларини қиммат нарҳда сотишган. Бу ишда уларга қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг акаси Жаниш Бакиев ёрдам берган. Ўз навбатида уларни 10 йилга кесиш ҳукми чиққан.

Ерларни трансформация қилиш ҳақидаги ҳужжатга собиқ биринчи вице-премьер-министр Искендер Айдаралиев ва собиқ премьер-министр Игорь Чудинов қўл қўйган. Улар ноқонуний қарор чиқаришда айбланиб, ҳар бирига 5 млн сомдан жарима солинган.

Шунингдек бу иш бўйича айбланганларнинг барчаси суд қароридан арзланишларини билдиришган.

Муаллиф: Анна Капушенко