Маданият министрлиги 28 млн сомга Москвада Айтматовнинг эсталигини ўрнатади

607

Қирғизистоннинг маданият министрлиги Москвада ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ҳайкалини ўрнатади. Ҳайкални ўрнатишга давлат бюджетидан 28 млн сом сарфланади.

Мазкур муассаса эсталикни ўрнатиш учун 21-декабрда тендер эълон қилган. Тендер билдирувида эсталик қўрғошиндан қуйилиши керак деб айтилган.

Тендерда ютиб олган компания ҳайкални ясабгина қолмасдан уни ўрнатиш бўйича ҳам ишни бажариши керак.

«Лойиҳанинг эскизи тайёр бўлиб қолди, биз уни қўрғошиндан ясалишини аниқ биламиз. Ҳозирча монументни ўрнатишни аниқ вақти номаълум», —  деб билдиришди «Клооп»га мазкур муассасадан.

Эсталик Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан Москванинг жанубидаги гул боққа ўрнатилади. Москва ҳукумати Айтматовнинг ҳайкалини ўрнатишга сентябрь ойида розилик берган.

Чингиз Айтматов — қирғиз ва совет иттифоқи ёзувчиси. У репрессияга учраган қирғиз сиёсатчиси Торокүл Айтматовнинг ўғли бўлган. Айтматов ветеринар иши билан бирга повестлар ёзиб турган.

Унинг биринчи «Газетачи Дзюйо» повести 1952-йили нашр қилинган.

1957-йили «Юзма-юз» ва «Жамила» асарлари нашр қилинган. «Жамила» учун уни совет ҳукумати танқид қилиб, бироқ ўша йили бу асар чет тилларига таржима қилиниб, ўз навбатида ёзувчига машҳурликни олиб келган.

Айтматов Қирғизистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, кейинчалик унинг раиси бўлиб, кўплаган иқтидорли адабиётчилар билан поэттларни чиқарган.

Унинг асарлариниинг саҳналаштирилиши қирғиз киносининг «Олтин даври»га кирган. Маслан режиссёр Болот Шамшиев «Оқ кема», «Эрта келган турналар», Геннадий Базаров «Сомончининг йўли» фильмларини тасвирга олишган.

1984-йилнинг 2008-йилларигача Айтматов Қирғизистоннинг Бенилюкс ўлкаларида элчиси бўлган.

Айтматов 2008-йилнинг 10-июнида Германиянинг Нюрнберг шаҳрида вафот этган. Уни 14-июнда Бишкекка яқин жойлашган «Ата-Бейит» мемориал комплексида дафн қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева