Қирғизистоннинг чегара хизмати чет эл фуқаросидан пул талаб қилиш бўйича маълумотни текширмоқда. Қизнинг айтишича, мазкур муассасанинг ходими ундан қизни Қозоғистон ҳудудидан Қирғизистонга ўтказмайман деб қўрқитиб пул талаб қилган.
Қирғизистоннинг чегара хизматининг билдиришича, хизмат текширувидан кейин ишнинг материалларини ҳарбий прокуратурага ўтказади.
«Биз талаб қилиш ҳақида билдирган қизни топиб, уни "Ак-Жол" назорат ўтказиш бекатиига олиб келидк. Юзлаштирдик. У ундан пул талаб қилган ходимни таниди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
18-декабрда Украина фуқароси Елена (исми ўзгартирилган) Kaktus.Media нашрига чегара ходими «Ак -Жол» бекатида чет эл фуқароларидан пул талаб қилганини айтган.
Унинг айтишича, чегарачи паспорт назоратида чет эл фуқароларини ўзининг хонасига чақириб, улардан пул талаб қилган.
«Чегарачи ўзининг хонасига чақириб, "Чойга бермайсанми" деб сўради. […] "Агар сиз менга чойга пул бермасангиз, мен сизни блокка соламан, қайта сизни қўйиб юборишмайди" деди. Мен ҳеч нарса бермадим, паспортимни олиб чиқиб кетдим», — деди у.
Муаллиф: Айдай Эркебаева