Парламентнинг ишчи гуруҳи ҳукуматга мумиёни қайта қазиб чиқиб, уни тарих музейига қайтаришни таклиф қилди. IV-V асрларнинг мумиёсини октябрнинг ўртасида маданият министрлигининг ташаббуси билан кўмишган.
Парламентнинг ишчи гуруҳи ўзининг қарорини 13-декабрда қабул қилган. Депутатлар IV-V асрнинг мумиёсини дафн қилиш керак эди деб хулоса чиқаришган. Ишчи гуруҳга парламентарийлар Аида Касималиева, Дуйшон Торокулов ва Алмазбек Токторов кирган.
Токторов «Кактус» нашри билан суҳбатда вазиятни ўрганиш натижасида депутатлар гуруҳи мумиёни 60 йилдан бери турган Тарих музейига қайтариш керак деган хулосага келганини айтган.
«Биз мумиёни дафн қилмаслик керак деган олимларнинг фикрларини қабул қилдик. Бу нарсани муҳокамалар бўлмаслигини учун МХДҚ билан келишиш керак», — деди депутат.
У мумиёни кўмишга йўл қўйган одамларга нисбатан чора кўриш кераклигини қўшимча қилди. Токторов мумиё дафн қилингандан бери бузилиб кетмаганига умид қилади.
IV-V асрларга тегишли аёлнинг мумиёсини октябрнинг ўртасида маданият министрлигининг ташаббуси билан Боткен вилоятининг Қорабулоқ қишлоғида дафн қилишган.
Тарих музейининг жуда аҳамиятли артефактларидан бирини дафн қилиниши қирғиз олимлари орасида можарога сабаб бўлди. Улар мумиёни қазиб олиб, маданият министри Түгөлбай Казаковни хизматдан четлатишни талаб қилишган.
Казаковнинг фикрича, мумиё «ҳеч кимга керак эмас» бўлган, можарони эмас уни хизматдан олиш учун чиқаришган.
«Сизларга сирни очаман: кўпдан бери министрни ишдан кетишини исташмоқда. бу бечора мумиёни 60 йилдан бери ҳеч кимга кераги йўқ эди. У фақат экспонат қатори турган», — деб билдирган у.
Казаков музейнинг артефактни муҳофаза қилишга маблағи йўл бўлганини ва мумиёни ўрганиш учун унинг кичик бир териси билан сочи қолдирилганини айтган. Унинг айтишича, оммага кўриш учун чиқарилган аёлнинг танасини «ўликни масхаралаш» бўлган.
Мумиёнинг дафн қилиниши собиқ президент Алмазбек Атамбаев томонидан ҳам танқид қилинган. Октябрнинг охирида Туголбай Казаков маданият министри хизматидан кетган.
Муаллиф: Рустам Халимов