Милиция: Бишкекда қизни ўғирлаш «унинг розилиги» билан бўлган

929

Бишкек милиционерлари 11-декабрда шаҳарнинг шарқида ўғирлангани даъво қилинган қизни топди. Уларнинг айтишича, қизни унинг йигити уйланиш учун ўғирлаб кетган ва бу ўзаро келишув билан бўлган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати раҳбари Адил Оморов «Клооп» мухбирига билдиришича, ёш йигит 11-декабрда ўзини суйган қизини уйланиш мақсадида уни рухсати билан ўғирлаб кетган.

«Йигит қиз билан ўша куни учрашган, қиз 7-кичик районда яшаган. Улар йигитнинг Талас вилоятидаги ота-онасиникига кетиб, 12-декабрь куни оила қуришган. Уларнинг ўртасида келишув бўлган, қариндошлари никоҳ тўйидан хабардор бўлишган», — деди Оморов.

Унинг айтишича, ёш бола жазога тортилмайди, сабаби унинг ҳаракатларида жиноий иш асослари йўқ.

Қизнинг ўғирланиши бўйича маълумотни ижтимоий тармоқларда турли фойдаланувчилар тарқатишган. Кейинчалик милиция уларга бу бўйича ариза тушганини тасдиқлаган.

Унда милициядан номаълум одамлар бу қизни «куч билан Хонда Степвагон машинасига солиб», номаълум томон кетишганини билдиришган.

Милиция «Хонда» ҳайдовчисини топган, бироқ у яшаган ерида йўқ бўлгани сабабли уни қўлга ололмаган.

Қизларни турмуш қуриш учун ўғирлаш жиноят ва жазо кодексига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий жавобгарликка тортиладиган иш қатори қаралган. Шундан сўнг қизларни ўғирлаш учун етти йилгача турмага қамалиши мумкин.

«Аёлларга ёрдам бериш маркази» билан «Кыз коргон» институтининг маълумотларига кўра, Қирғизистонда ҳар куни оила қуриш учун қизларни ўғирлашни 32 ҳолати рўйхатга олиниб, уларнинг олтисида қизлар зўравонликка учрашади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева