Баъзан инсон оёғи кесиб олинганига қарамай жарроҳлик амалиётидан кейин ҳам унинг йўқ бўлган оёғи ҳамон оғриётгандай туюлаверади. Бундай ҳолатни ҳаёлий оғриқ дейишади.
Бу колонканинг асл нусхаси Азим Азимовнинг шахсий Telegram каналида рус тилида эълон қилинган. Унга қуйидан ёзилишингиз мумкин.
Ҳозир менинг онгимда кўланкадаги президент яшамоқда.
Баъзан сиёсат ҳақида сўз бўлиб қолганда «президент» деган сўздан фойдаланиш билан Алмазбек Атамбаевни эслайман. Кейин шу ерда тушунарсиз, ноқулайлик билан гап албатта, собиқ давлат раҳбари ҳақида бўлаётганини айтиб, ўзимни-ўзим ўнглайман.
Сооронбай Жээнбеков — бизни президент. Шу ҳаёлга кўнишга бироз вақт беринглар. Яқинда уйланиб, аёлимнинг ота-онасини тезда дада, ойи деб айтишим керак бўлгандай.
Алмазбек Шаршенович ҳам оловга мой қуймоқда. Инаугурацияда Жээнбековни атайлаб «Соке дўстим» деб аташ билан ўзининг меросхўрининг мақомини очиқ белгилади. Энди янги президент ўлкадаги "таксист"лардан депутатларгача ҳаммаси учун Сооронбай Шарипович эмас, жаноб президент эмас, оддийгина «Соке».
«Соке» дегани бу президентлик даражаси эмаслигини тушунтиришга ҳожат борми.
Бироқ шундан кейин кутилмаган қизиқ воқеа бўлади. Янги президент Минскка бориб, қўшни ўлкаларнинг раҳбарлари билан учрашади. Суратларни кўрсанг ҳайрон қоласан. Соке келишган, узун — бўйи деярли Лукашенко билан тенг экан. Костюми ҳам ярашган. Қозоқ чеграсидаги муаммони ҳал қилди. Путин ва Назарбаев билан ҳам Алмазбек Шаршеновичнинг ёрдамисиз сўзлаша олар экан.
Ҳақиқатдан ҳам Атамбаевнинг қуюқ кўланкасидан қаерга ҳам қочарди?
Сооронбай Шарипович ўзининг аппаратини ҳам ўзи мустақил тайинлай олмаётгани ҳам маълум. Ҳаттоки шахсий тан соқчисини. МХДҚ билан бош прокуратура ҳақида айтмасам ҳам бўлади. Соке, худо кўрсатмасин президент Жээнбеков бўлиб тезда ўсиб кетмасин деб янги президентга эски президентнинг кадрларини ёпиштиришмоқда.
Совет одамлари янги йил арчасини мартгача уйларидан олиб чиқиб улоқтира олишмайди. Мана, девордан Атамбаев портретини олиб ташлаб, унинг ўрнига Сооронбай Жээнбековнинг расмини илиб қўйишга кимнинг қўли боради?
Ҳозирги кунгача кўпчилигининг иш жойларида [...] оқ сочли кишининг сурати безаб турганини эшитаман.
Бироқ янги лидерлерни қабул қилиш рамзий тадбирлар орқали амалга ошади. Энг яқин баҳона — янги йил табриги. 31-декабрда қачон Сооронбай Жээнбековнинг табригини эшитгандан кейин бир президент алмашганини яхши ҳис қиламиз.
Албатта, тасодифан Алмазбек Шаршенович ўзини тутолмай, аввалги одатини қўллаб Қирғизистон халқини табриклагиси келиб, ҳаёлга келмаган нарса бўлмаса. Бу чиндан ҳам қизиқарли бўлади. Ва бироз қайғули ҳам.