Исаков: «Адолатли жамият» ёрдами билан давлат ходимлари «тўлиқ назоартга» олинади

534

Премьер-министр Сапар Исаков билдиришича, ҳукумат 2019-йилгача рақамли бўлиб қолади — бу давлат ходимларини «тўлиқ таъминлаш»ни англатади. Унинг айтишича, «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга ошириш давлат аппаратини қисқартириб, шу билан давлат ходимлари маошини кўпайтиришга шароит яратади.

Исаков 11-декабрда Бишкекда ўтган халқаро конференцияда билдиришича, 2019-йили барча давлат ходимлар «назорат остида» бўлишади.

«Биз давлат ходими нима билан шуғулланиб, ишга, бошқа нарсаларга қанча вақт сарфлаётганини, ишга қачон келганини, давлат ташкилотларини ҳудудидан қанча кўп чиқиб, қайси ишлар билан кетаётганини кўриб турамиз», — деди у.

Исаков қўшимча қилишича, бундай чоралар давлат аппаратини қисқартириб, «ўзини ишга бағишлаганларни» маошларини кўпайтиришга шароит яратади.

Премьер-министр «Ақлли шаҳар» каби лойиҳаларни коррупциялашиб кетмаслиги учун давлат бошқарувига бермаслик керак деди.

«Ҳозирда ходим билан фуқаро ўртасида келишиб олишлар бўлмайди. Бирор бир амалдор ёки премьер-министр, масалан, йўл ҳалокатларини видео назорат хотирасини ўчиришга мажбур қилиб ёки таъсир қилолмайди», — деди у.

Исаковнинг айтишича, «Адолатли жамият»нинг пойдеворини тузиш учун 100 млн доллар керак. Жаҳон банки тахминан бу маблағнинг ярмини ажратади. Бу маблағга маълумотларни қайта ишлаш маркази тузилади.

Ҳукумат 2018-йили «Адолатли жамият» лойиҳасига 1 млрд сом сарфлашни режалаштирмоқда.

«Адолатли жамият» — давлат ишини яхшилашга йўналтирилган. Режа бўйича у Қирғизистонни Осиё, Европа ва Яқин Шарқни боғлайдиган IT-хаб ўлкасига айлантиради.

Ҳозир «Адолатли жамият»га тўққизга яқин лойиҳа киради, унинг ичида «Ақлли шаҳар» («Хавфсиз шаҳар»нинг муқобили) бор. Лойиҳа ўлканинг йўлларида қоида бузишларни аниқлаган камераларни ўрнатади.

Қирғизистонга «Адолатли жамият» лойиҳани амалга оширишда БМТ, Осиё тараққиёт банки, жаҳон банки ва унинг ичида, АҚШ, Япония, Шимолий Корея ва Россия кирган бир неча давлатлар ёрдам беришади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева