Бош прокурор: «Қирғизистонда ўсмирларни ўз жонига қасд қилиш ўйинларига тортган 22 маълумот рўйхатга олинган»

622

Бош прокурор Индира Жолдубаева Санкт-Петербургда ШҲТнинг йиғинида билдиришича, Қирғизистонда ҳукумат суд орқали ижтимоий тармоқларидаги «ўзини-ўзи ўлдириш» аккаунтлари билан гуруҳларига кириш имконларига тўсқинлик қилишмоқда.

Россиялик «Росбалт» нашри билдиришича, Жолдубаева Санкт-Петербургдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо ўлкалари бош прокурорларининг 15-йиғинида Қирғизистонда ўсмирлар орасида «Кўк кит» ўйини кенг тарқалгани ҳақида билдирган.

Жолдубаеванинг айтишича, Қирғизистонда йил бошидан бери ўсмирлар жалб қилинаётган «ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйинлар» ҳақида 20дан ортиқ маълумот рўйхатга олинган.

«Жорий йилнинг бошида Қирғизистонда ўсмирлар орасида ижтимоий тармоқлардаги ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган, унинг ичида "Кўк кит" ўйинлари машҳур бўлган. Ўсмирларни ўз жинига қасд қилишга ундаш ва уларни бу ўйинларга жалб қилиш фактлари бўйича 22 маълумот бўлган», — деб келтирди Жолдубаеванинг сўзини «Росбалт» нашри.

Жолдубаева бош прокуратура суд орқали ижтимоий тармоқлардаги бундай гуруҳларни таъқиқлаётганини айтди.

Бош прокуратура февралнинг бошида «вояга етмаганларга зарар келтирган» веб-сайтларни таъқиқлаш бўйича аризаларни бера бошлаган.

Бу орада бош назорат органи тўсиқ қўйиладиган ижтимоий тармоқлар билан сайтларнинг рўйхатини очиқламаган.

Бош прокуратура ўзининг маълумот хатида «вояга етмаганларнинг маданий, одоб ва руҳий соғлигига тузалмас зарар» келтирадиган интернет манбааларига тўсиқлар қўйишини ёзган.

Бош прокуратура ўз ҳаракатини «маълумот хавфсизлигини таъминлаш» билан тушунтирган.

Муаллиф: Анна Капушенко