Депутат Сурабалдиева Жалиловнинг харакатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилди

527

КСДП депутати Элвира Сурабалдиева омбудсмен ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилди. Диний арбоб 28-ноябрда ўзига иккинчи хотин олганини билдирган.

Сурабалдиева 30-ноябрда парламент йиғинида билдиришича, ҳақиқатчи билан ҳуқуқ тартибот органлари Жалиловнинг оиласини зўравонликка учраганини текшириши керак.

«Мен иккинчи хотин олган Чубак ҳожининг ҳаракатларига эътибор қилиб, ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қиламан. Чубак ҳожи ўзи тан оляпти аёлим қийналяпти деб, бироқ шу билан бирга бева аёлга ёрдам қиламан, шу сабабли иккинчи марта уйландим деб айтиш билан ўз ҳаракатларини оқламоқда », — деди у.

Шунингдек Сурабалдиева Жалиловнинг ҳаракатларини «хавфли намунали иш» деб атади.

«Тасаввур қилинг, сизларнинг ҳар бирингизни қизингиз, опангиз бор, агар диний арбоб 14 ёшдаги учинчи аёлни олганини билдириб, етимга ғамхўрлик қилаётганини айтса... Агар диний арбоблар бу нарса билан ҳимояланишса, унда бизга қонуннинг нима кераги бор?», — деди Сурабалдиева.

Сурабалдиевани унинг партиядаги ҳамкасби Аида Касималиева хам қўллаб, ҳукумат билан парламент Жалиловнинг очиқ билдирувига эътибор бериши керак деб билдирди.

«Ата Мекен» депутати Айсулуу Мамашеванинг фикрича, қўш хотинлилик Қирғизистондаги эркакларнинг «фахрланувчи намунали иши» бўлиб қолган.

«Нима учун диний арбоблар бу масалани кўтаришмайди, нима учун аёллар билан болаларнинг олдидаги жавобгарлик масаласини кўтаришмайди? Қўшхотинлик билан уй рўзғорни биргаликда давом эттириш фактлари бор. Бироқ ҳеч ким қўшхотинлик учун жавобгарликка тортилмаган. Бу бизнинг эркакларни фахрланувчи иши бўлиб қолган», — деди у.

Мамашованинг айтишича, аёллар диний эмас, молиявий тушунчалар сабабли иккинчи аёл бўлиб қолишга мажбур бўлишмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко