Халқаро Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти премьер-министр Сапар Исаковнинг имконияти чекланганлар одамларнинг ҳуқуқлари бўйича конвенцияни қабул қилишни тўхтатиб туриш қарорини «катта хато» деб атади. Ташкилот ўлка ҳукуматини ҳужжатни зудлик билан қабул қилишга чақирди.
Amnesty International компанияларининг Марказий Осиёдаги координатори Зульфия Чинар-Сатимбай билдиришича, Қирғизистон ҳукумати ҳужжатни ратификация қилишдан бош тортиш билан «ўнлаган фуқароларнинг манфаатларини ўйламаяпти».
«Бу Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича вазифалари билан фактларига қарама-қарши келган катта янглишилган қарор. Ҳукумат навбатдаги Конвенцияни ратификация қилишни чўзмоқда», — дейди у.
Унинг айтишича, Исаков Конвенцияни амалга оширишга катта маблағ керак дейиш билан «адашмоқда». Зульфия Чинар-Сатимбай ҳужжат талабларини бажариш аксинча бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга йўл беради деб ҳисоблайди.
«Конвенция талабларини бажариш имконияти чекланган одамларни Қирғизистоннинг иқтисодий ҳаётига интеграция қилиш орқали миллий иқтисодни мустаҳкамлашга шароит яратади. Қирғизистон ҳукумати Конвенцияни ратификация қилишдан бош тортгани билан иқтисодий ривожланишнинг янглиш тузилган имтиёзлари ва салбий тушунчалари учун ўлканинг ўнлаган фуқароларининг манфаатларини йўқотмаяпти », — деди у.
Сапар Исаков 29-ноябрда парламент йиғинида билдиришича, ҳукумат Конвенция ратификация қилинишини маблағ йўқлиги сабабли жилдирмоқда.
«Мен конвецияни синчиковлик билан кўриб чиққанман. Бизда ҳозир шунча маблағ йўқ. 2023-йилдан бошлаб ташқи қарзлар тўловининг кўлами кенгаяди. Бир йилда 300 миллион доллар тўлаймиз», — деди Сапар Исаков.
Шунингдек премьер-министр ҳужжатнинг ратификация қилинишини тахминий муддатларини ҳам очиқламаган.
Ногиронларнинг ҳуқуқи бўйича конвенция 2006-йилнинг 13-декабрида БМТ бош Ассамблеяси томонидан қабул қилиниб, 2008-йилнинг учинчи майида кучга кирган. Қирғизистон мазкур ҳужжатга 2011-йили қўл қўйиб, бироқ шу кунга қадар ратификация қилинмаган.
Конвенциянинг асосий мақсади — имконияти чекланган одамлар учун тенг ҳуқуқлилик билан ҳимояланишни таъминлаш. Агар Қирғизистон ҳужжатни ратификация қиладиган бўлса, ҳукумат ногиронларга бошқа фуқаролар билан бир хил иқтисодий, ижтимоий ва маданий турмушга имкон тузиб бериши керак бўлади.
Сентябрда Бишкекда имконияти чекланган одамларнинг пиёда юриши ўтган. Улар 300га яқин одам ҳар куни дуч келаётган муаммоларига жамият билан ҳукуматнинг эътиборини тортиш учун кўчага чиқишган. Шунингдек улар имконияти чекланган одамларнинг ҳуқуқлари бўйича конвенцияни ратификация қилишга чақиришган.
Муаллиф: Анна Капушенко