Депутат Бекешев «Бешинчи канал»ни сотишни таклиф қилди

515

КСДПнинг депутати Дастан Бекешев «Бешинчи канал»ни сотишни таклиф қилди, сабаби у «юридик ҳам эмас, ҳақиқий парламент телеканали ҳам эмас».

Бекешев «Бешинчи канал»ни «парламент» мақомидан маҳрум қилиб, уни жисмоний шахсларга сотишни таклиф қилмоқда.

«Ўша вақтдан бери (2012-йилдан бошлаб) ҳукумат "Бешинчи канал"га тегишли меъёрий ҳуқуқий актларни таклиф қилмаган. Шу билан бирга парламент факт турида "Пирамида" телеканали орқали онлайн чиқиши имконини олганини таъкидлаб қўйиш керак», — деб тушунтирди у.

Бекешевнинг маълумотига кўра, «Бешинчи канал» ўзининг фаолияти учун фаол қонун базасига эга эмас — охирги марта бу телеканалга тегишли ҳуқуқий-меъёрий актлар 2012-йили муҳокама қилинган.

«"Бешинчи канал" ёпиқ ҳиссадорлик жамияти ҳақидаги қонун ўз аҳамиятини йўқотиб, бугунги куннинг талабларига жавоб бермайди. Бундан ташқари Жогорку Кенеш ўз мақсадларини ёритиш бўйича ниятига етди», — деб ҳисоблайди депутат.

«Бешинчи канал» президент Курманбек Бакиев қулатилиб, Қирғизистон ҳукумати алмашгандан кейин бир йил ўтиб, 2012-йили миллийлаштирилган.

Бакивдан кейин президентлик хизматига келган Роза Отунбаева «Бешинчи канал»ни миллийлаштирилишига қарши бўлган, бироқ парламент кўпчилик овоз билан телеканални давлатга ўтказган.

«Бешинчи канал» 2005-йили биринчи президент Аскар Акаев қулатилгандан кейин ёпиқ КООРТ каналининг диапазонида пайдо бўлган.

2009-йилгача телеканалнинг бош директори кейинчалик иккинчи президент Курманбек Бакиевнинг ҳукуматига ишлашга ўтган парламентниг собиқ депутати Оксана Малеванная бўлган.

Ҳозирда телеканал бутун ўлкада жонли эфирга чиқиб, Қирғизистондаги энг йирик телеканалларнинг бири бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева