2018 йилдан сигаретнинг минимал нархи 10 сомга қимматлайди

673

Премьер-министр Сапар Исаков тамаки маҳсулотларининг минимал нархини ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарорига имзо чекди. Йил сайин, 2022 йилгача нарх 10 сомгача қимматлайди.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, нарҳнинг қимматлаши қирғизистонликларнинг тамаки истеъмолини камайтириш ва соғлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

2018 йилнинг 1 январидан 31 декабригача 20 дона сигаретнинг энг кам чакана нархи 50 сомдан кам бўлмайди.

Қарорга кўра, сигарет баҳоси 2022 йилгача 10 сомдан қимматлаб бориб, энг кам нархи 90 сомга етади.

Давлат солиқ хизмати ва Иқтисод министрлиги эҳтимол ҳукуматнинг тамаки маҳсулотига бўлган минимал нархни қайта кўриб чиқишни таклиф қилиши мумкин.

Қирғизистон ҳукумати аввал ҳам кашандаликка қарши курашишга уринган.

Қирғизистоннинг жамоат жойларидан сигарет чекиш 2007 йилдан бери таъқиқланади.

2015 йили сигарет қутисининг дизайни ўзгартирилган — қутида чекиш оқибатларини акс эттирган суратлар жойлаштирилган.

2016 йилдан сигаретнинг минимал чакана нархи 35 сомдан 40 сомгача кўтарилди.

Муаллиф: Александра Титова