Жалолобод вилояти: Имом болани зўрлагани учун 21 йилга озодликдан маҳрум қилинди

627

Сузоқ район суди ўн ёшли болани зўрлаган имомни айбдор деб топди. Шунингдек судланувчи гиёҳванд моддаларни ва экстремистик материалларни тайёрлаш моддалари бўйича айбланди. У кучайтирилган тартибдаги ахлоқ тузатиш қамоғида жазосини ўтамоқда.

Имомни 2016-йилнинг октябрида бу иш бўйича 7 йилга судлашган. Бироқ айбланувчига нисбатан енгил ҳукм чиқарилгани сабабли Жалолобод вилоятининг прокуратураси ишни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

Жалолобод вилоят судининг матбуот хизматидан хабар қилишларича, Сузоқ район суди жиноий ишни 28-сентябрда қараган. Ҳукм арзланилмаганлиги сабабли у 9-октябрда кучга кирган.

Суд имомни «Ёш одамга нисбатан жисмоний зўравонлик ҳаракатлари» моддаси билан 20 йилга ва «Экстремистик материалларни сотиб олиш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва юбориш», «Бошқага бериш мақсадини кўзламасдан гиёҳванд моддаларни ёки психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш» моддалари бўйича олти йилга озодликдан махрум қилган.

У кучайтирилган тартибдаги қамоқ жазосига кесилиб, умумий жазо муддати 21 йилни тузган. Бундай ҳукмни суд жазоларни бир-бирига ярим-ёрти қўшиш билан чиқарган.

Шунингдек судланувчи диний лавозимларни эгаллаш, иш олиб бориш ҳуқуқидан ажратилган.

Ўтган йилнинг июнь ойида болани зўрлангани бўйича онаси милицияга мурожаат қилган.

Судланувчи 2013-йилдан бери имомлик қилади. Масжид жамоати имом ҳақида яхши фикрда эканлигини айтишган.

Муаллиф: Элвира Акимова