ИИМ: Ҳозирча Аида Салянова укасининг ўлимида гумонланувчилар топилмади

620

Ички ишлар министрлиги маълум қилишича, ҳозирча собиқ бош прокурор Аида Салянованинг укаси Улан Саляновнинг ўлими бўйича текширув натижа бермаган. Номаълум ниқобли одамлар 6-ноябрда уни ўз уйида отиб кетишган.

Саляновнинг ўлими бўйича терговчи Суйунбек Аблатов «Ата Мекен» парламент фракциясининг йиғинида билдиришича, ҳозирча текширув натижа бермаган.

Аблатовнинг айтишича, милиционерлар 50дан ортиқ кузатув камераларининг ёзувларини олишган, бироқ улар Саляновни отган машина русумини аниқлай олишмаган.

«Камералар сақлаб қолган машина қидирувда. Бироқ интернетга кўплаган фактлар чиқиб, бу бизнинг ишга тўсқинлик қилди. Бугунги кунда аниқ гумондор йўқ», — деди Аблатов.

Унинг айтишича, ҳуқуқ тартибот органлари жиноятнинг барча версияларини кўриб чиқиб, гувоҳларни сўроқ қилишмоқда.

Милициянинг маълумотига кўра, Улан Салянов Макаров тўппончаси билан отилган — жиноят бўлган жойдан бир ўқ билан ўқнинг икки гильза топилган.

Шунингдек, Аблатов агар Саляновнинг қариндошлари илтимос қилишса ИИМ уларга кузатувчилар беришга тайёрлигини айтди.

«Бизда ўлдирилган одамнинг оиласини қўриқлашга барча воситаларимиз билан имкониятларимиз бор ва биз бу ҳақда уларга айтганмиз. Бироқ улар томонлан ИИМга ариза билан ҳче ким мурожаат қилмаган. Агар биздан илтимос қилишса, биз уларни қўриқлашга киришамиз», — деб билдирди Аблатов.

Улан Саляновнинг ўлими

Саляновни 6-ноябрга ўтар кечаси ўз уйида отиб кетишган. Милициянинг маълумотига кўра, ҳужум қилганлар уч киши бўлган — улар ниқобли ва қўлқопли бўлишган. Унинг қариндошларининг айтишича, жиноятчилар камуфляж кийган, ҳарбий этикда бўлган.

Милиция «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, ишни текширишни ИИМнинг раҳбарияти ўз назоратига олган.

Ўша куни ИИМ Улан Саляновнинг ўлдирилишини «сиёсий иш эмас» деб эълон қилган.

Бироқ «Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг аъзолари жиноятни «сиёсий» деб ҳисоблаб, ҳукуматдан Аида Салянова билан партия лидери Омурбек Текебаевнинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева