Бишкекнинг патруль милицияси билдиришича, Чингиз Айтматов проспектида йўл ҳалокатига учраган «Шевроле Субурбан» русумидаги йўл танламас рулида МХДҚнинг ходими бўлган.
Патруль милициянинг маълумотига кўра, «Шевроле Субурбан»нинг рулида ўтирган МХДҚнинг ходими 16-ноябрда техник кўрикдан кейин гараждан чиқиб, «Ала-Арча» давлат резиденцияси томон кетаётган бўлган.
Бироқ кетаётиб йўлда «Тойота Лэнд Крузер Прадо» русумидаги машина билан тўқнашган.
«Тойота» йўловчисининг айтишича, йўл ҳалокатига йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан «Шевроле» русумидаги йўл танламаснинг ҳайдовчиси айбдор бўлиб қолган.
«Ҳеч қандай сигнал бериш бўлмаган. Улар эгри-бугри бошқариб, қарши томонга чиқишган. Улар умуман кўринмаган», — деган у.
Йўл ҳалокатидан кейин икки йўл танламаснинг ҳайдовчилари тиббий экспертизадан ўтишган, натижада у йўл ҳалокати вақтида улар соғ эканлигини кўрсатган. Патруль милициятекширувни давом эттирмоқда.
Муаллиф: Рустам Ҳалимов