Дахлсизлик, дала ҳовли ва катта нафақа: Атамбаев президентликдан кетгандан кейин нималарга эга бўлади?

747

Алмазбек Атамбаев саноқли кунлардан кейин 24 ноябрда президент бўлмай қолади. Бироқ у умр бўйи ўзининг дахлсизлик ҳуқуқини сақлаб қолиб, давлат уйи билан йирик миқдордаги нафақага эга бўлади.

Атамбаев Роза Отунбаева каби собиқ президент мақомини олади. Бу мақом Атамбаев билан унинг яқин доирасидагиларга умрбод фойдалана олувчи имтиёзлар беради.

Асосан Атамбаев дахлсизликка эга бўлиб, президент бўлиб турган вақтида амалга оширган ва қилмаган харакатлари учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Собиқ президентнинг шаъни ва обрўсига дахлсизлик мақомини олади. Шунингдек, собиқ президентни тафтиш қилиш ёки терговга олишга таъқиқ қўйилади.

Бундан ташқари, дахлсизлик Атамбаевнинг барча мулки ва жумладан транспортини ҳам ўз ичига олади.

Президентлик ваколатлари сўнгига чиққан ҳолда ҳам Атамбаев бари бир ой сайин ҳозирги ўлка раҳбарининг маошидан 75 фоиз миқдорида пулни олиб туради.

Агарда Сооронбай Жээнбековнинг меҳнат ҳаққининг расмий миқдори 103 минг сомни ташкил қилса (ҳозирги президентнинг маоши шундай), Атамбаев эса давлатдан ой сайин 77 минг сомдан олиб туради.

Нафақа ёшига етганда собиқ президентга шу қадар миқдордаги нафақа пули чиқарилади. Тўловларнинг миқдори президентнинг меҳнат ҳаққини ўсиши ёки озайиши билан ўзгариб туради.

Давлат томонидан Атамбаевга кўрсатилган модий ёрдамдан ташқари у учун айрим бир хизматлар умрбод бепул бўлади. Масалан, аэропортлар ва аэровокзалларнинг, темир йўл вокзалларининг ҳамда бекатларининг расмий шахслар ва делегациялар учун аталган залларини фойдаланиш, алоқа хизматлари, почта ҳамда телеграф жўнатмаларининг барча турлари, унинг оиласи эса бепул тиббий хизматларга эга бўлади.

Уйни, транспорт воситаларни ҳамда бошқа хизматларни фойдаланиш бўйича барча харажатлар давлат томонидан тўланади.

Агарда собиқ президент вафот этса давлат унинг оиласига ой сайин ёрдам пули тўлаб турилади. Шунингдек, унинг оиласи хизмат автомобилини қўлланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева