Жээнбековнинг инаугурацияси ҳаражати 4,7 млн сомга қисқартирилди

511

Янги сайланган президент Сооронбай Жээнбековнинг хизматга киришиш маросимига бюджетдан 8 млн 400 минг сом сарфланади. Аввалига маросимга 13 млн 100 минг сом сарфлашни режалаштиришган. Инаугурация 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида бўлади.

Президентнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, маросимни ўтказиш ҳаражатларига ўринларни безаш, транспорт хизматларини тўлаш, ускуналарни ижарага олиш, Жээнбековнинг президентлик хизматига киришиши ҳурматига бағишланган расмий одамларни қабул қилиш, концерт дастурлари, нашриёт ходимларига тўлаш ва бошқалар киради.

Маросим эрталабки соат 10:00да бошланади. Инаугурацияга умумий 450 одам чақирилган. Ҳукуматдагилар инаугурацияга бошқа ўлкаларнинг раҳбарларини чақирмаган.

Инаугурация вақтида Жээнбеков Қирғизистон халқига қасамёд қилиб, гувоҳнома, кўкрак нишони ва Қирғизистон президентининг стандартини олади. Инаугурация маросими тугагандан сўнг Бишкекда уч марта артиллерия тўпи отилади.

Олдинроқ инаугурацияга 13 млн сом сарфлашни режалаштиришган. Бироқ кейинчалик президент аппаратининг раҳбари Алмаз Усонов маросимга кетувчи ҳаражат камайиши мумкинлигини билдирган.

Жээнбековнинг президентлик хизматига киришиш маросими вақтида Бишкекнинг марказида йўл ҳаракати қисман чекланади. Бундан ташқари ҳукумат Жогорку Кенеш, Ҳукумат уйи биноларининг яқинида ва Ала-Тоо майдонида митинглар ўтказиш таъқиқланган, сабаби улар «инаугурация куни таранспорт ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин».

2011-йили Атамбаевнинг инаугурациясига бюджетдан 10 млн сом, қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг инаугурациясига 2009-йили 20 млн сом сарфлашган.

Муаллиф: Рустам Халимов