Спиртли ичимликларнинг нархи ўсади — ҳукумат акциз солиғини оширади

590

Премьер-министр Сапар Исаков спиртли ичимликларга нисбатан бўлган акциз солиғини ошириш бўйича қарорга қўл қўйди. Оширишлар Қирғизистонга киритилган ва ишлаб чиқарилган спиртли ичимликларга тегишли.

Исаков 17-ноябрда янги акциз тарифлари билан қарорга қўл қўйди, у эълон қилинган кундан тортиб 15 кундан кейин кучга киради.

Масалан кучлантирилган ичимликлар билан бальзамларга бўлган нарҳ литрига 6 сомдан бошлаб 70 сомгача кўтарилди. Виного бўлган солиқ 9 сомдан 12 сомга кўтарилди.

Шунингдек акциз солиқлар пиво ичимлигига нисбатан 14 сомдан 17 сомгача ортди. Алкоголи кам ичимликларга бўлган солиқнинг баҳоси 30 сомдан 70 сомгача кўтарилди.

Коньяк маҳсулотига бўлган акциз 42 сомдан 52 сомгача, шампанга бўлган солиқ эса 34 сомдан 45 сомгача ўсди.

Бундан ташқари солиқни ўлкада ишлаб чиқарилган ва киритилган спиртли ичимликларга ҳам кўтаришади.

Ҳукумат акциз солиғини товарнинг сўнги баҳосига устама қатори киритади. Бу солиқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар билан боғлиқ эмас, шу сабабли уни истеъмолчи тўлайди.

Қирғизистонда акциз остидаги гуруҳга алкогол маҳсулотлардан ташқари тамакининг турлари билан нефть моддалари киради.

Муаллиф: Рустам Халимов