Қозоғистонда ўғирланган «Лексус-LX570» автомобили Қирғизистон куч тузумларининг ходимидан «топилгани» айтилмоқда

577

Қозоғистон фуқаросининг «Лексус-LX570» русумидаги машинасини 2017-йилнинг февралида Олмота автобозоридан ўғирлаб кетишиб, кейинчалик у Қирғизистондан топилган. Қозоқ полициясининг маълумотига кўра, йўлтанламасни Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходими бошқариб юрган. Қирғиз махсус хизматлари хизмат текшируви бошланганини билдирди.

Nur.kz нашри полицияга таяниб билдиришича, 65 минг доллар бўлган «Лексус-LX570» машинасини 2017-йилнинг февралида Олмота автобозоридан ўғирлаб кетишган. Машинанинг ўғирланаётган вақти кузатув камераларига тушиб қолган.

Машинанинг эгаси олмоталик Сакен Ахметов ўғирлик бўйича ариза билан полицияга мурожаат қилган. Полиция Қозоғистон ИИМнинг интерполи орқали машинани тўрт ойдан сўнг топишган — «Лексус» Қирғизистонда бўлиб, янги эгаси рўйхатга олинган.

Нашр полицияга таяниб, Қирғитзистонда машинанинг янги ҳайдовчиси бўлиб, янги эгалик қилган одамнинг акаси эканлиги аниқланиб, у МХДҚнинг ходими бўлиб чиққан. Аниқроқ айтганда, МХДҚ ходими нашрнинг маълумотига кўра, Қирғизистон бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ҳисобланади.

Нашрнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда машинанинг ҳужжатлари мос келмагани сабабли Ахметовга қайтаришдан бош тортишган, шунингдек у ўз машинасини қайтариш ҳаракатларини тўхтатиш учун унга нисбатан босим кўрсатишган.

Қирғизистон бош прокуратурасидан билдиришича, машинани «техник паспортдаги қалбаки маълумотлар билан» 2,7 млн сомга сотишган.

Бош назорат органи 2017-йилнинг июнь ойида жиноят белгилари билан «Товламачилик» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

«Тергов давомида машина ИИМнинг жарима майдонига олиб кирилди, сабаби у Қозоғистондан ўғирланган ва қидирувда. Жиноятни амалга оширишда Қирғизистоннинг икки фуқароси қамоққа олинди», — деб айтилади бош прокуратуранинг маълумотида.

Шунингдек бош прокуратура билдиришича, машинани сотиб олган қиз билан унинг МХДҚ ходими деб ҳисобланган акаси прокурорнинг ўринбосари билан қариндошлик муносабатида бўлмаган.

Қирғизистоннинг МХДҚдан билдиришича, улар ўғирланган машина ҳақиқатдан ҳам уларнинг ходимларидан топилгани бўйича хизмат текшируви олиб боришади. Агар махсус хизмат бу маълумот аниқланса, у жавобгарликка тортилишини билдиришди.

Муаллиф: Рустам Халимов