12 ноябрда юз берган зилзила оқибатида Эронда 9000га яқин киши жабр кўрди. Эронлик спортчилар ёрдамга муҳтож бўлган ҳамюртларига ёрдам кўрсатиш мақсадида маблағ йиғиш учун олимпиада қўлга киритган олтин медалларини аукционга қўйишди.
Оғир атлетика бўйича Рио Олимпиадасининг чемпиони Киануш Рустамий олтин медалини аукционга қўйди ва олинган маблағни фожиа жабрдийдаларига йўлламоқчи.
Рустамий туғилган Кирманшоҳ вилояти зилзиладан энг кўп азият чеккан.
«Мен олтин медалимни ўз халқимга қайтармоқдаман, ахир у одамларга тегишли»– деб, ёзган Рустамий инстаграмда.
Рустамийдан ўрнак олган 2016 йилги Паралимпиадада ўқ отиш бўйича олтин медални қўлга киритган Сараҳ Жаванмардий ва Афинадаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медал соҳиби курашчи Мусуд Мустафо Жохар ҳам ўз омедаларини сотишга қарор қилди
Шунингдек спортчилар бошпанасиз кўчада қолган одамларга кийим-кечак, адёллар ва бошқа зарур нарсалар йиғиш билан шуғулланмоқда.
Эронлик машҳур футболчи Али Дайи ҳамюртларини зилзиладан жабрланганларга ёрдам қилишга тарғиб қилиб видеомурожаат эълон қилди. У ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам беришни истаганлар учун банкда ҳисоб рақам очди.
12 ноябрда Эрон ва Ироқ чегарасида юз берган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида охирги маълумотларга кўра 540 киши ҳалок бўлган, 8000га яқин киши турли жароҳатлар олган.
Бу зилзила 2017 йилдаги энг кучли зилзила деб аталди.
Муаллиф: Каминат Имирханова