Учинчи жаҳон кўчманлар ўйинларига 300 млн сом сарфланади

574

Молия министри Адилбек Касималиев билдиришича, учинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказишга 300 млн сом ажратилади. Бу маблағ сўнги мусобақаларни ўтказишга ажратилган пулдан беш марта кам.

Парламентнинг бюджет ва молия бўйича йиғинида Адилбек Касималиев билдиришича, 2018-йили Иссиқ кўлда бўладиган учинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларига бюджетдан 307 млн сом ажратиш режалаштирилган.

Мазкур маблағ 2016-йили иккинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларига сарфланган пулдан беш марта кам.

«Маблағ ўйин асосида ўтказиладиган маданий тадбирларга, мусобақаларга ва соврин фондига кетади», — деди министр.

Ҳукумат иккинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларига 1,5 млрд сом сарфлаган, уларнинг кўп қисми Чолпон-Отадаги отчопарни қуришга ва инфраструктурани реконструкция қилишга сарфланган.

Биринчи жаҳон кўчманчилар ўйинлари 2014-йили ўтган. Спорт тадбирини ўтказишга 200 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланган.

Бироқ кейинчалик бош прокуратура Чолпон-Отадаги от майдонини таъмирлашда ташкилотчилар 11 млн сомга яқин камомад қилганини билдирган.

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари — Қирғизистонда ҳар икки йилда ўтказиладиган кўчманчи халқларнинг халқаро спорт мусобақаси.

Муаллиф: Айдай Эркебаева