Қантнинг марказида «Фольксваген Гольф» русумидаги машина 4 кишидан иборат оилани уриб кетиб, натижада олти ёшли қиз билан унинг бувиси ҳалок бўлди. Милициянинг маълумотига кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган.
Чуй ИИБнинг маълумотига кўра, йўл ҳалокати 12-ноябрда тахминан соат 20:00да Қант шаҳрининг марказида бўлган.
«“Фольксваген Гольф” русумидаги машинанинг ҳайдовчиси тўрт кишидан иборат оилани уриб кетган», — деб билдиришти милициядан.
Йўл ҳалокати содир бўлган жойда олти ёшли қиз ҳалок бўлиб, унинг 64 ёшда бувиси касалхонага кеатётиб йўлда вафот этган.
Қизнинг онаси билан отаси енгил жароҳатланиб, касалхонага ётишни исташмаган.
Ҳайдовчи воқеа жжойида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига қамалган.
Муаллиф: Анна Капушенко