Қизиқчи Михаил Задорнов вафот этди

611

Қизиқчи ва ёзувчи Михил Задорнов 69 ёшида вафот этди. Қизиқчининг ўлимини телебошловчи Регина Дубовицкая тасдиқлаган.

Задорновнинг ўлими бўйича маълумотни артист бирга ҳамкорлик қилган РЕН ТВ телеканали билдирган. Кейинчалик маълумотни телебошловчи Регина Дубовицкая тасдиқлаган.

«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Михаил Николаевич вафот этди. Бошқа ҳеч нарса айтолмайман, маълумот кутилмаган бўлди», — деди Дубовицкая.

Артист 2016-йили баҳорда касалининг кучайиб кетиши сабабли ўзининг барча режалаштирилган тадбирларини бекор қилган. Шу йили октябрда қизиқчи унинг бош миясида саратон касаллиги борлиги аниқланганини билдирган.

Артистнинг ҳаёти

Михаил Задорнов 1948-йили 21-июлда Юрмалада туғилган. У 1970-йиллари талабалар театрида саҳнага чиқа бошлаган.

Кейинчалик у ҳамкасблари билан артистларга монологларни ёза бошлаган, шундан сўнг ўзи мустақил чиқиб, машҳурликка эришган. У «Ёшлик» журналида томоша блогига раҳбарлик қилган.

Ўз ҳаётида у лирик ва комедия жанрида ўндан ортиқ ҳикоялар битган.

Задорнов ўзининг монологларида доим ғарб маданияти ва уларнинг ҳаёт тарзини танқид қилган.

Бундан ташқари у рус сўзларининг этимологиясини ва славянчилик тарихини ўрганиш билан шуғулланган, бироқ илмий жамият унинг ишларини танқид қилиб турган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов