Олмота ҳокими 500 тенгага «тотли» овқатланишни таклиф қилмоқда, олмоталиклар эса — бу мумкин эмас дейишмоқда

565

Олмота ҳокими Бауржан Байбек билдиришича, шаҳар ресторанларида 500 тенгага «тотли» овқат еса бўлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимнинг билдирувини масҳаралаб, журналистлар эса бу мумкин эмаслигини исботлашган.

Байбек 9-ноябрда Остонада ўтган матбуот анжуманида билдиришича, Олмота ресторанларида 500 тенгага (100 сомга яқин пул) «ширин ва арзон» овқатни еса бўлади.

«Бугун чет эллик киши ресторанда 500 тенгага ширин таом истеъмол қила олади. Бу жуда арзон», — деди ҳоким.

У бу мисол билан нима учун Олмота унинг фикрича дунё бўйича иш ва яшаш учун қулай ва ўзига жалб қилган шаҳарларнинг бири эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилган.

The Economist журнали томонидан тузилган Worldwide Cost of Living 2016нинг рейтингига кўра, Олмота дунёнинг энг арзон шаҳарларининг ўнлигига киради.

Мэрнинг билдирувига нисбатан реакциялар

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимнинг таклифи боис хазиллашиб, 500 тенгега тушки таомларни талаб қила бошлашган.

Бундан ташқари қозоқ журналистлари Олмотанинг жамоатчилик овқатланиш жойларида 500 тенгага таом сотиб олиш мумкин эмаслигини аниқлашган.

Ўртача ошхоналарда тушшки таомнинг баҳоси 1150 тенге, донердаги овқатланиш 1500 тенге, фаст-фуддаги комбо-меню ўртача ҳисоб билан 1100 тенгени ташкил қилади.

Рассом Марат Дильманов ҳокимнинг сурати кўрсатилган 500 тенге номиналидаги янги купюрани чиқаришни таклиф қилди.

Фото: today.kz

«Мен Байбекдан»

Байбекнинг билдирувларидан кейин айрим Олмотанинг кафе ва ресторанлари бир кунлик акцияни бошлашган. Ҳар бир мижоз агар «Мен Байбекдан» деган калит сўзни айтса унга 500 тенгега бир порция таом ва сув сотилади.

Акция 10-ноябргача давом этади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева