Қирғиз-қозоқ чегарасида юкли машиналарнинг тирбандлиги юзага келди

594

300 юкли машинадан иборат тирбандликлар қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ак-Тилек» ва «Чон-капка» назорат ўтказиш бекатларида юзага келган. Қозоқ чегарачилари буни «комьютерларнинг бузилиши» билан тушунтириб, бир соат оралиғида тўрттадан машина ўтказишмоқда.

Қирғизистон чегара хизматининг матбуот хизматидан билдиришларича, Таласдаги «Чон-Капка» назорат бекатида 144 автомашинанинг тиқини бўлган — асосан бу юкли машиналар билан бўш кичик автобуслар.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, қозоқ томон юкли машиналарнинг секин ўтказилишини «тарозилар билан компьютерларнинг бузилгани» билан тушунтирган. Енгил машиналар чегарадан аввалги тартибда ўтишмоқда.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, бундан ташқари тиқинлар «Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатида ҳам сезилган. Бу ерда 10-ноябрь куни эрталаб 150 машина навбатда турган.

Муаллиф: Ислам Розиев