«Ак-Тилек» назорат ўтказиш бекатида 45 юкли машина бор. Қирғизистон билан Қозоғистон ҳукуматлари орасидаги дипломатик аразлашувдан кейин қозоқ чегарачилари назоартни кучайтириб, назорат бекатларида 500га яқин юкли машиналар йиғилиб қолган.
Қирғизистон чегара хизматининг Kloop.kg мухбирига билдиришича, 8-ноябрь куни эрталаб «Ак-Тилек» бекатида 45 юкли машина рўйхатга олинган.
Чегара хизматининг маълумотига кўра, қозоқ чегарачилари бўш ва транзит юкли машиналарни текширувсиз ўтказа бошлаган.
«Қозоқ томон бир соат оралиғида 7 машинагача ўтказмоқда. Бўш ва транзит юкли машиналар ўтиб кетишди, шу сабабли тирбандликлар деярли камайди», — деб билдиришди мазкур муассасанинг матбуот хизматидан.
Талас вилоятининг «Чон-Капка» назорат ўтказиш бекатида 90га яқин юкли машина билан енгил машина турибди.
Мазкур маҳкаманинг маълуомтига кўра, қолган назорат ўтказиш бекатларида навбат кутишлар йўқ.
Бу вақтгача Қирғизистон чегара хизмати 1-ноябрда «Ак-Тилек» бекатида 700 юкли машина турганини билдирган.
Дипломатик аразлашув
Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтган танқидлари сабабли оғирлашган. У асосан ўлканинг бойликларини «ўғирламоқда» деб айблаган.
Шундан сўнг 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни ўтказиш тартибини мураккаблаштирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар пайдо бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлгана.
Вазият 18-октябрда яхшиланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарнинг чегарадан ўтишини осонлаштиришга келишишган.
Бироқ юкли машиналар ҳозир ҳам чегарадан қийинчиликлар билан ўтиб, тадбиркорлар катта зарар кўришмоқда. Иқтисод министрлигининг маълумотига кўра, тадбиркорлар чегарада бир суткада 23 минг долларгача зарар кўришмоқда.
Қозоқ ҳукумати назоратни кучайтиришни ноқонуний импорт ва контрабанда билан кураш деб тушунтирмоқда.
Муаллиф: Айдай Эркебаева